Хакерлардан қандай қилиб ҳимояланиш мумкин?

Хакерлардан қандай қилиб ҳимояланиш мумкин?

2016 йилда халқаро кибер жиноятчиликлар кўлами янада ошиб, хакерлар томонидан сиёсий-иқтисодий ва ижтимоий аҳамиятга эга хатарли ҳаракатлар амалга оширилмоқда. Айни кунда 300 миллионга яқин Gmail почта хизмати ва жаҳоннинг оммабоп ижтимоий тармоқлари фойдаланувчиларининг профилларига оид маълумотлар хакерлар томонидан сотувга қўйилган.

Бугун “хакер” тушунчасини изоҳлашга ҳожат йўқ. 20-асрнинг иккинчи ярми, компьютер технологиялари ривожланаётган даврда бу сўз соҳанинг етук вакилларининг маҳоратини ифодалаш, билимини сифатлаш учун ишлатилган.

Хакерлар мени аккаунтимга оид маълумотларни нима ҳам қиларди, деб ўйласангиз, хато қиласиз. Улар бу ишни фақат пул учун эмас, хакерлар форумларида ўзаро мақтаниш ва обрў-эътибор учун ҳам амалга оширишади.

Профил учун махфий калит сўз танлашда кўпчилигимиз қиладиган оммабоп хато шуки, биз турли тармоқ ва электрон почта саҳифалари учун ягона калит сўздан фойдаланамиз. Яъни, Gmail, Facebook, Twitter’га бир хил махфий сўзги ишлатамиз.

Профил ва интернет саҳифанинг хавфсизлигини таъминлаш учун қуйидаги фойдали маслаҳатларга амал қилинг.

  1. Ҳар саҳифа ва почта хизмати учун алоҳида махфий калит сўзни ишлатинг.
  2. Ҳар 3-6 ойда махфий калит сўзни алмаштириб туринг.
  3. Махфий калит сўзни катта ва кичик ҳарфлар, махсус белгилар, рақамлар иштирокида шакллантиринг.
  4. Туғилган кун, севимли овқат, кино номлари билан боғлиқ сўзлардан калит сўз танламанг.
  5. Турли манбаалардан маълумот олиш, қизиқарли акция ёки сўровномаларда иштирок этишда махфий калит сўз ва профил маълумотлари сўралганида, уларни рад этинг.

Шуларга амал қилсангиз интернет аталмиш ҳудудда хавфсиз ва бехавотир яшаш имконига эга бўласиз.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!