Xiaomi 12X'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Xiaomi 12X'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Xiaomi 12 серияси ниҳоят халқаро бозор учун ҳам тақдим этилди. Бугунги танишадиган смартфонининг Xiaomi 12 моделининг Lite версияси ҳисобланади. 

Xiaomi 12X жуда ихчам ва янгил смартфон. Ҳозирги кунда смартфонлар борган сари катталашиб кетмоқда. Бироқ бундай кичик ҳажмдаги смартфонларнинг ишқибозлари ҳам йўқ эмас. Чунки кичик ҳажмдаги смартфонлардан фойдаланиш ва уларни чўнтакда олиб юриш жуда осон. 

Фото: GSMArena 

Xiaomi 12X чипсетни ҳисобга олмаганда қолган техник кўрсаткичлар бўйича Xiaomi 12 билан бир хил. Нисбатан арзонроқ нарх эса смартфонга бўлган қизиқишни янада оширади. Қурилма кучли чипсет, тезкор қувватлаш технологияси, яхши даражадаги камералар ва премиум тоифадаги дисплейга эга. 

Кичик моделига худди Xiaomi 12 каби Full HD резолюциядаги 6.28 дюймли AMOLED дисплейи ўрнатилган. Gorilla Glass Victus шишаси билан ҳимояланган ушбу дисплей 120 гертс янгиланиш частотаси, 480 гертс сенсорли намуна олиш частотасини ҳамда HDR10+ ва Dolby Vision имкониятларини қўллаб-қувватлайди.

Бу ҳар бир пиксел учун 12 битли маҳаллий рангни қўллаб-қувватлайдиган мобил телефондаги биринчи панель бўлиб, у 68 миллиарддан ортиқ рангни кўрсатишга имкон беради. 

Фото: GSMArena 

Смартфонга Snapdragon 870 чипи ўрнатилган бўлиб, у юқори унумдорлик ва қувват самарадорлигини тақдим этади. Орқа панелдаги учта камера ҳам худди Xiaomi 12 каби - 50МП асосий камера, 13МП ультракенг камера ҳамда 5МП телемакро камера. Селфи камеранинг резолюцияси эса 32 мегапикселни ташкил қилади. 

Xiaomi 12X моделига ўрнатилган Harman-Kardon стерео динамиклари Dolby Atmos функциясини тақдим этади. Смартфон 67 ваттда қувват олувчи 4,500 мАс сиғимли аккумуляторга эга. 

Xiaomi 12X'нинг техник жиҳатлари: 

> Корпус: 152.7х69.9х8.2мм, 176г; олд панель шиша (Gorilla Glass Victus), орқа панель шиша, алюминий ром. 

> Дисплей: 6.28 дюймли AMOLED, 68 миллиард ранглар, 120 гертс, Dolby Vision, HDR10+, 1100 нит (максимал), 1080х2400 пиксел резолюция, 20:9 форма фактори, 419ppi зичлик. 

> Чипсет: Qualcomm SM8250-AC Snapdragon 870 5G (7 nm): Саккиз ядроли (1x3.2 GHz Kryo 585 & 3x2.42 GHz Kryo 585 & 4x1.80 GHz Kryo 585); Adreno 650. 

> Хотира: 8/128ГБ, 8/256ГБ, 12/256ГБ; UFS 3.1. 

> ОТ/Дастурий таъминот: Android 11, MIUI 13. 

> Камера: Асосий Камера: 50МП, f/1.9, 26мм, 1/1.56“, 1.0µm, PDAF, OIS; Ультракенг камера: 13МП, f/2.4, 12мм, 123˚, 1/3.06“, 1.12µm; Макро камера: 5МП, f/2.4, 50мм, АФ. 

> Селфи камера: 32МП, f/2.5, 26мм (кенг), 0.7µm. 

> Видео ёзув: Асосий камера: 8К@24 кадр/сек, 4К@30/60 кадр/сек, [email protected]/120/240/960 кадр/сек, gyro-EIS; Селфи камера: [email protected]/60 кадр/сек, [email protected] кадр/сек, HDR. 

> Аккумулятор: 4500 мАс; 67 ватт қувватлаш технологияси, 100% - 39 дақиқа (рекламага кўра), Power Delivery 3.0, Quick Charge 4. 

> Бошқа: Бармоқ изи сканери (экран остида, оптик); инфрақизил порт. 

Xiaomi компанияси 12X моделига ҳеч қандай IP стандартини таклиф этмайди. Шунингдек, смартфонда телефото камера мавжуд эмас. 

Умумий олганда Xiaomi 12 техник жиҳатлар бўйича ўз нархига арзийдиган смартфон. 

Қадоқ таркиби

Xiaomi 12X оқ қутида келади. Смартфон қутисидан 67 ватт қувватлаш адаптери, USB-C кабели ва шаффоф силикон ғилоф ўрин олган. 

Фото: GSMArena 

ЎҚИНГ: Xiaomi 12 Pro'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз