Xiaomi 13 сериясига янги модел қўшилмоқда, лекин у "янги" эмас

Xiaomi 13 сериясига янги модел қўшилмоқда, лекин у

ИМЕИ маълумотлар базасида Xiaomi 13 Lite смартфони пайқаб қолинди. Xiaomi 12 Lite давомчиси бўлиши кутилаётган ушбу смартфон 2210129SG модел рақамига эга. Қизиғи шундаки, бундан аввал ҳам худди шундай модел рақамли ҳали тақдим қилинмаган Xiaomi смартфони - Xiaomi 12 Lite 5G NE ҳам ИМЕИ базасида "қўлга тушган эди".

Бу ерда нима бўлаётганини тушунтирадиган иккита вариант бор:

  • эҳтимол, компания икки номдан бирини танлаган, аммо кейинчалик бошқасидан фойдаланишга қарор қилган;
  • ёки бўлмаса Хиаоми иккила номлардан ҳам фойдаланиш ниятида. Бунда битта смартфон икки хил ном билан бошқа-бошқа давлатлар бозорларида сотилади.

Лекин бу ҳаммаси эмас. Миш-мишларга кўра, Xiaomi 12 Lite 5G NE ҳам, Xiaomi 13 Lite ҳам яқинда чиқарилган Xiaomi Civi 2 смартфонининг қайта брендланган версияси бўлиши мумкин. Битта смартфон уч хил ном остида.

Жорий йилнинг сентябр ойида Хитойда тақдим қилинган Xiaomi Civi 2 ўша ойда Apple чиқарган iPhone 14 смартфонларининг Pro моделларида бўлгани каби динамик орол дизайнига эга: селфи ишқибозлари учун чиқарилган смартфон таблетка дори шаклидаги узунчоқ тирқишда бир эмас, иккита олд камераси бор.

ЎҚИНГ: Galaxy S23 серияси учун ҳимоя ойналари кўрсатилди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!