Xiaomi 13 сифатли рендерларда!

Xiaomi 13 сифатли рендерларда!

Бир неча кун олдин интернетда Xiaomi 13 эканлиги айтилган смартфоннинг жонли суратлари тарқатилди ва у бўлажак Xiaomi флагман смартфонлари яна янгича камера дизайнига эга бўлиши ҳақидаги миш-мишларни тасдиқлаган эди. Эндиликда ижтимоий тармоқларда унга асосланган сифатли рендерлар ҳам пайдо бўлди. Консепт дизайн Xiaomi 13'нинг камера оролига аниқроқ назар ташлаш имконини беради.

Кўриш мумкинки, квадрат шаклидаги камера ороли учта сенсорларини ўз ичига олади: чап томондан иккитаси устма-уст алоҳида чизиқлар билан ажратилган бўлса, ўнг томонда учинчи камера ва унинг остида Leica бренд номи билан LED чироқ ўрнатилган. Тўғри, бир неча кун аввал биз кўрган жонли суратда Leica эмас, Laser ёзуви туширилган эди, ёхуд рендерлар 100% аниқликда эмас, улар шунчаки бўлажак смартфоннинг умумий дизайни ҳақида маълумот бериш учун яратилган.

Миш-мишларга кўра, Xiaomi 13 ёки Xiaomi 13 Pro модели Sony'нинг 50 мегапикселли IМХ989 камера сенсори билан жиҳозланади ва у, эҳтимол, аввалгиларидан каттароқ ўлчамда бўлади. Шунингдек, Xiaomi 13 серияси Qualcomm'нинг Snapdragon 8 Gen 2 чипи билан MIUI 14'да ишлайдиган илк смартфонлар бўлиши кутилмоқда. Гарчи ранглар ҳақида бирон нима дейиш қийин бўлсада, Xiaomi 13 смартфонлари катта эҳтимол билан қора ва оқ рангли вариантларга эга бўлади. Улар ноябр ойида тақдим қилиниши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Xiaomi 13 Pro қанчалик тез зарядланиши маълум бўлди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.