Xiaomi 5G смартфони 66 ваттда қувватланади

Xiaomi 5G смартфони 66 ваттда қувватланади

Xiaomi сентябрь ойида 40 ватт тезкор зарядлаш ва 30 ватт симсиз зарядлаш имкониятига эга Mi 9 Pro 5G'ни тақдим қилган эди, аммо компания ҳозирда буни янада мукаммаллаштирмоқчи. 

Яқинда хитойлик смартфонсознинг янги бир телефони CCC томонидан сертификатланди. Бу гаджет 11V/6A зарядлашни қўллаб-қувватлайди, бу эса 66 ватт қувватланишга тенг деганидир. Шу билан бу қурилма ҳозирги бозорда мавжуд бўлган барча телефонларга қараганда тезроқ қувватланади.Хабари берилаётган бу девайс Redmi K30 линейкаси таркибига кирмаслиги аниқ, чунки би оиланинг 30 ваттда қувватланиши ҳақида ўтган ҳафта маълумот берилган эди. Mi Note 10 линейкаси аллақачон Pro ва Pro бўлмаган вариантларда тақим қилиб бўлинганини ҳисобга олсак, M2001J1E ва M2001J1C модель рақамлари одатда йил бошида тақдим қилинувчи Mi 10'га тегишли эканлигини келиб чиқади.

Xiaomi'нинг 66 ватт тезкор зарядлаш қобилиятига эга қурилма чиқариши Oppo'дан бир поғона устунликка эришишдир. Сабаби ҳозирда бозорда мавжуд қурилмалалар орасида энг тез зарядланувчи смартфон шу компания тегишли: Oppo Reno Ace гаджети 65 ваттда қувватланади ва 4 000 мА/соат аккумуляторга эга. Девайс 0% 100% заряд олиши учун роппа-роса 28 дақиқа керак бўлади, холос.

Бироқ бу янгиликдан катта ўзгариш кутмаслик керак. Чунки 65 ваттли Reno Ace 50 ваттли Realme X2 Pro'дан атиги икки дақиқа тезроқ зарядланади холос. 

ЎҚИНГ: Redmi’нинг иккита арзон флагмани рекорд ўрнатди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.