Xiaomi Black Shark 5 Pro'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Xiaomi Black Shark 5 Pro'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Xiaomi компанияси ўйин учун мўлжалланган Black Shark сериясини анчадан бери тақдим этиб келади. Ушбу смартфонлар ўйин ишқибозлари орасида анча машҳур. 

Бу йили компания Black Shark 5 сериясини тақдим этди. Унда учта смартфон бўлиб, уларнинг энг каттаси Black Shark 5 Pro ҳисобланади. 

Black Shark 5 ва Black Shark 5 RS бугунги қаҳрамонимизнинг “укалари“ ҳисобланади. Pro модель билан таққосласак, бу икки смартфоннинг чип, камера ва дисплей техник кўрсаткичлари бироз пасайган. 

Black Shark 5 Pro ҳақиқий флагман смартфон. У Snapdragon 8 Gen1 чипи билан жиҳозланган. Қурилма унумдорлигини янада яхшилаш мақсадида Xiaomi унга иккита совутиш тизимини ўрнатди. 

Black Shark 5 Pro жами 512ГБ доимий хотирага эга бўлиб, у 256ГБ UFS 3.1 ва 256ГБ NVMe SSD хотирасига бўлинган. DM Cache технологиядан фойдаланиб, Black Shark тасодифий ўқиш ва ёзишни сезиларли даражада яхшилашга муваффақ бўлди. Бундан ташқари, LPDDR 5 (6400 Мбит/с) хотирадан муҳим бўлган ҳолларда RAM дискини яратиш учун фойдаланиш мумкин. 

Xiaomi Блаcк 5 Pro'нинг техник жиҳатлари:

> Корпус: 163.9х76.5х9.5мм, 220г; олд панель шиша, орқа панель шиша, маталл ром; корпусдан сизиб чиқувчи жисмоний триггерлар. 

> Дисплей: 6.67 дюймли AMOLED, 144 гертс, HDR10+, 1080х2400 пиксел резолюция, 20:9 форма фактори, 395ппи зичлик; Always On-displey. 

> Чипсет: Qualcomm SM8450 Snapdragon 8 Gen 1 (4 nm): Саккиз ядроли (1x3.00 GHz Cortex-X2 & 3x2.40 GHz Cortex-A710 & 4x1.70 GHz Cortex-A510); Adreno 730. 

> Хотира: 8/256ГБ, 12/256ГБ, 16/512ГБ; UFS 3.1/NVMe SSD. 

> ОТ/Дастурий таъминот: Android 12, Joy UI 13. 

> Камера: Асосий камера: 108 МП, f/1.8, 1/1.52“, 0.7µm, PDAF; Ультракенг камера: 13 МП, f/2.4, 120 даража; Телемакро камера: 5 МП, f/2.4, АФ. 

> Селфи камера: 16 МП, (кенг). 

> Видео ёзув: Асосий камера: 4К@30/60fps, [email protected]/60/240fps, [email protected]; HDR10+; Селфи камера: [email protected]

> Аккумулятор: 4,650.мАс; 120 ватт тезкор қувватлаш технологияси, 100% - 15 дақиқада (рекламага кўра). 

> Бошқа: Бармоқ изи сканери (ён томонда); NFS. 

Смартфонга ўрнатилган 4,650 мАс сиғимли аккумулятор 120 ваттда қувват олади. Тўлиқ қувватланиш учун қурилма атиги 15 дақиқа вақт сарфлайди, аммо ҳароратни назорат қилувчи режим қувватлаш тезлигини секинлаштириб, ушбу вақтни 24 дақиқага чўзиши мумкин.

Шунингдек, ўйин ўйнаш вақтида смартфон қувватлантириш учун қўйилганда у батареяни айланиб ўтиш режимига ўтади. Бу ўйинбоп смартфонларда фойдаланувчи тажрибасини оширадиган кичик функциялардан бири ҳисобланади.

Black Shark 5 Pro 1,5 cc бўшлиқли симметрик динамикларга эга. Айни пайтда қурилма 86 балл билан DxOMark аудио чартида етакчи бўлиб турибди. Бундан ташқари, овозни яхши етиб бориши учун тўртта микрофон ва дисплей ёрқинлигини мукаммал бошқариш учун олд ва орқа панелда иккита ташқи ёруғлик датчиклари жойлашган.

Смартфон юқори даражадаги дисплейга эга. Яъни унга 144 гертс янгилаш ва 720 гертс сенсорли намуна олиш частотасини қўллаб-қувватловчи 6.67 дюймли AMOLED дисплейи ўрнатилган. Дисплей HDR10+ функцияси ва DCI-P3 ранг аниқлигига эга  

Одатда ўйинбоп смартфонларга оддийроқ камералар ўрнатилади. Аввалги Black Shark ёки бошқа компанияларнинг ўйинбоп смартфонларида буни гувоҳига айланган эдик. Бироқ рақамларга қараганда Black Shark 5 Pro модели яхши камералар билан жиҳозланганга ўшайди. Қурилмага 108МП асосий, 13МП ультракенг ва 5МП телемакро камера ўрнатилган. Телемакро камерадан яқинда жойлашган объектларни суратга олишда фойдаланилади. 

Юқоридаги эслатиб ўтилган барча функция ва техник кўрсаткичлар учун 660 доллар маблағ сарфлаш керак бўлади. 

Қадоқ таркиби

Қурилма ўйинбоп смартфонлар каби ноодатий дизайндаги қуйида келади. Унинг ичидан 120 ваттлик қувватлаш адаптери, USB-C кабели ва сифатли ғилоф ўрин олган. 

Фото: GSMArena

ЎҚИНГ: Poco F4 ва X4 GT смартфонлари чиқмоқда 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!