Xiaomi "энг арзон кучли флагман"ни тайёрлаётгани тасдиқланди

Xiaomi

Xiaomi барчага бирдек манзур бўладиган илғор смартфон тайёрлашга муваффақ бўлди, унинг ёрдамида компания дунёни "забт этмоқчи". Кеча, яъни 29 июль куни Хитойлик корпорациянинг Xiaomi Pocophone F1 деб ном олган янги девайсида оид ишончли маълумотлар эълон қилинди. Бу девайс энг илғор жиҳатларга эга бўлган жаҳондаги энг арзон флагман смартфон бўлади.

Xiaomi Pocophone F1 смартфони Хитойнинг коммуникация воситаларини рўйхатга олувчи TEENA муассасасида ҳисобга олинди. Унда маълум бўлишича, гаджет 8 ядроли Qualcomm Snapdragon 845 процессорига эга бўлади, унинг частота интервали 2,8 ГГц. Яна бир ўзига хослиги телефонда Black Shark ўйин смартфонидаги каби совитиш тизими бўлади. Бу эса процессорнинг ишлаш самарадорлигини максимал даражада оширади.

Тасвирларни қайта ишлаш учун Adreno 630 моделим, алоқа ва маълумотларни узатиш сифати учун X20 LTE модеми масъул бўлади. Бу алоқа модеми секундига 1,2 Гбит маълумотни ўтказиш имконига эга. 6 ГБ оператив ҳамда 64/128 ГБ доимий хотира ҳам платформанинг самарали ишлаши учун айни муддао.

Бундан ташқари, ушбу телефон аппарати энг яхши камерафонлардан бири бўлади. 12 Мп ҳамда 5 Мп сенсорлардан таркиб топган бош камерада 2 карралик оптик яқинлаштириш функцияси жорий қилинади. Камерадаги бош сенсор 1,4 мкм пикселли сурат олади, унда Dual Pixel-автофокус технологияси татбиқ этилади.

Олд панелда селфи олиш учун 20 мегапикселли фотокамера ўрнатилади. Олд камерадаги Super Pixel технологияси юқори сифатли селфи олиш имконини беради. Шу билан бирга, девайсда фойдаланувчи қиёфасини тўлақонли текширувдан ўтказадиган 3D Face сканери ҳам бўлади. Бу сканер инфра-қизил датчик ҳисобига тунда ҳам бемалол ишлайди.

Xiaomi Pocophone F1 қадоқдаёқ Android 8.1 Oreo операцион тизимининг ўзлаштирилган MIUI 10 прошивкаси бошқарувида фаолият кўрсатади. Xiaomi Pocophone F1 модели икки талқинда ишлаб чиқарилади. 6/64 ГБ хотира ёки нисбатан юқори 6/128 ГБ хотира талқинлари.

Девайс Quick Charge 4.0+ тезкор қувват олиш ҳамда Qi стандарти бўйича симсиз қувват олиши билан диққатни тортади. Симсиз қувват олиши учун девайс корпусининг шиша ҳамда керамикадан тайёрланиши кутилмоқда. Смартфон жаҳон бозорида 450 АҚШ долларидан бошлаб сотилади.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!