Mi Max 3 йилнинг энг мафтункор смартфони бўлади

Mi Max 3 йилнинг энг мафтункор смартфони бўлади

Бир ойдан ошибдики, инсайдерлар 2018 йилнинг иккинчи чорагида сотувга чиқарилиши кутилаётган Xiaomi Mi Max 3 смартфони тўғрисида кўп ва хўп ёзишмоқда. Янги модел нисбатан кучли ва илғор техник жиҳатларга, хусусан томонлари нисбати 18:9 стандартли бўлган улкан, ромсиз ва 6,99 дюймли, пиксел сиғими юқори, IPS матрицали дисплейга эга бўлади. Бугун эса Хитойнинг Weibo ижтимоий тармоғида мазкур девайс акс эттирилган икки сурат эълон қилинди.

Унинг "иккинчи авлод" Mi Max моделидан фарқи ҳам ромсиз экрани бўлади. Гаджет кўринишиданоқ диққатни олади ва ўзига мафтун қилади.

Суратларга ҳамда ишончли манбанинг маълумотларига кўра, Xiaomi Mi Max 3 смартфонининг дисплей остида операцион тизимни бошқариш учун анъанавий виртуал тугмалар бўлади. Телефон орқа панели металлдан ишлаб чиқарилмоқда.

Маълумки, "Mi Max" туркумида асосий эътибор тасвир ва овоз сифатига қаратилади. Шу боис, орқа панелда бир модулли камера ўрнатилиши кутилмоқда. Бироқ, бугун "Сяюми" арзон моделларига ҳам қўш сенсорли камера ўрнатаётганини ҳисобга олсак, Mi Max 3 ҳам бундай трендга эга бўлиши мумкин. Корпуснинг томида инфра қизил нурли датчик бўлиб, у орқали бошқа маиший техникаларни масофадан бошқариш мумкин.

3,5 мм ўлчамидаги аудио қулоқчинларга мўлжалланган туйнук Xiaomi Mi Max 3'нинг қуйи қисмидан ўрин олган.

Смартфон самарадорлиги учун бугун флагманлардан бир оз ортда бўлган Qualcomm Snapdragon 630 процессори масъул. Девайснинг аккумулятор батареяси 5500 мА соат ток сиғимига эга. Смартфон 3/4 ГБ оператив ҳамда 64/128 ГБ доимий хотирага эга бўлади. Xiaomi Mi Max 3'нинг энг юқори конфигурациясида нисбатан кучли бўлган Snapdragon 660 процессорининг ўрнатилиши кутилмоқда.

Экспертларнинг фикрича, Xiaomi Mi Max 3 чиндан ҳам суратдаги каби жозибадор бўлса, шубҳасизки 2018 йилнинг энг мафтункор смартфонларидан бири бўлади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!