Xiaomi Redmi Note 10 5G'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Xiaomi Redmi Note 10 5G'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Redmi Note 10 серияси Xiaomi'нинг кўпчилик учун мос келадиган ҳамёнбоп линейкаси ҳисобланади. Биз қуйида кўриб чиқажак Redmi Note 10 5G смартфони сизга ҳамёнбоп нарх эвазига янги авлод алоқасидан фойдаланиш имконини беради. Лекин бу ҳали ҳаммаси эмас.

ЎҚИНГ: Xiaomi Redmi Note 10'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Ҳамёнбоп Xiaomi Redmi Note 10 5G, шунингдек, 90Hz 1080p LCD экран, орқа панелда учта камера, бир қатор алоқа опциялари, катта сиғимли аккумулятор ва нисбатан кучли процессорга эга.

Redmi Note 10 5G қурилмаси 5G'да ишловчи MediaTek Dimensity 700 чипсети билан жиҳозланган ва 4ГБ тезкор, 64ГБ/128ГБ UFS2.2 доимий хотирасига эга. Xiaomi'нинг microSD карта слотини олиб ташламагани қувонарли ҳол. Бундан ташқари, Note 10 5G мухлислар учун севимли бўлган бир қатор хусусиятлар, жумладан, 3.5 мм аудио жек, FM радио, инфрақизил порт ва NFC кабиларга эга. Бироқ стерео карнайлар мавжуд эмас.

Redmi Note 10 5G ўз нархи доирасидаги энг тезкор ёки энг яхши камерали смартфон бўлмаслиги мумкин, бироқ қурилма Redmi Note серияси учун 5G даврини бошлаб берди.

Xiaomi Redmi Note 10 5G'нинг техник жиҳатлари:

> Корпус: 161.8х75.3х8.9 мм, 190г; олд панелда Gorilla Glass 3, ром ва орқа панель пластикдан.

> Дисплей: 6.50" IPS LCD, 90Hz, 400 нит (ўртача), 1080х2400p резолюция, 20:9 форма фактори, 405ppi зичлик.

> Чипсет: MediaTek MT6833 Dimensity 700 5G (7 нм): саккиз ядроли (2x2.2 GHz Cortex-A76 & 6x2.0 GHz Cortex-A55); Mali-G57 MC2.

> Хотира: 64ГБ/4ГБ, 128ГБ/4ГБ, 128ГБ/6ГБ; UFS 2.2; microSDXC.

> Орқа камера: •Кенг (асосий): 48 МП, f/1.8, 26 мм, 1/2.0, 0.8µм, PDAF; •Макро: 2 МП, f/2.4; •Сатҳ: 2 МП, f/2.4.

> Видео ёзув: •Орқа камера: [email protected] кадр/сек.; •Олд камера: [email protected] кадр/сек.

> Бошқа: бармоқ изи сканери (ён томонда); инфрақизил порт; 3.5 мм аудио жек, ФМ радио, NFC.

Қадоқ таркиби

Фото: GSMArena

Redmi Note 10 5G оддийгина қоғоз қутида сотилади. Қадоқ ичидан 22.5 ваттлик қувватлагич, USB-A га USB-C кабель ва шаффоф силикон ғилоф ўрин эгаллаган.

ЎҚИНГ: Mi 11 Lite 5G'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!