Xiaomi Redmi Note 11'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Xiaomi Redmi Note 11'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Бугун Redmi Note 11 моделининг глобал версияси билан танишамиз. Аввалги Redmi Note 10 билан таққосласак, янги моделда бир неча ижобий ўзгаришлар кузатилган.

Экран ўлчам ҳамда резолюция бўйича аввалги моделники билан бир хил бўлиши мимкин, бироқ энди янгиланиш частотаси энди 90 гертсга ошган, бундан ташқари янги моделга янги 50МП камера ўрнатилган. 

Фото: GSMArena 

Redmi Note серияси бу йил жуда ҳам чалкашиб кетди. Ушбу моделни Хитой учун ишлаб чиқарилган Redmi Note 11 билан чалкаштириб юбормаслик лозим. Шунингдек, ушбу линяда Redmi Note 11S смартфони ҳам бор. MediaTek чипи ва 108МП камерани ҳисобга олмасак, икки қурилманинг техник жиҳатлари бир хил.  

Xiaomi Redmi Note 11'нинг техник жиҳатлари: 

> Корпус: 159.9х73.9х8.1мм, 179г; олд панель шиша, пластик ром; IP53 стандарти. 

> Дисплей: 6.43 дюйимли AMOLED, 90Hz,1000 нит (максимал), 1080х2400 пиксел резолюция, 20:9 форма фактори, 409ppi зичлик. 

> Чипсет: Qualcomm SM6225 Snapdragon 680 4G (6 nm): Саккиз ядроли (4x2.4 GHz Kryo 265 Gold & 4x1.9 GHz Kryo 265 Silver); Adreno 610.

> Хотира: 4/64ГБ, 6/64ГБ, 4/128ГБ, 6/128ГБ; UFS 2.2; microSDXC. 

> ОТ/Дастурий таъминот: Android 11, MIUI 13. 

> Камера: Асосий камера: 50МП, f/1.8, 26мм, PDAF; Ультракенг камера: 8МП, f/2.2, 118 даража кўриш бурчаги; Макро камера: 2МП, f/2.4; Сатҳ камера: 2МП, f/2.4. 

> Селфи камера: 13МП, f/2.4, (кенг). 

> Видео ёзув: Асосй камера: [email protected] кадр/сек; Селфи камера: [email protected] кадр/сек. 

> Аккумулятор: 5000 мАс; 33 ватт қувватлаш технологияси, 100% - 60 дақиқада (рекламага кўра), Power Delivery 3.0, Quick Charge 3+. 

> Бошқа: Бармоқ изи сканери (ён томонда); инфрақизил порт, 3.5 мм аудио жек. 

Redmi Note 11 моделининг 4/64ГБ хотирага эга тури 180 доллар, 6/128ГБ хотирага эга тури эса 230 доллар нархда сотувга чиқди. Қизиқарли томони шундаки, янги модель ўтган йилги Redmi Note 10 моделидан арзонроқ нархда сотилмоқда.  

Бунга смартфонлар ўртасида катта ўзгариш бўлмаганлиги сабаб бўлгандир. Redmi Note 10 моделига ўтнатилган Snapdragon 678 чипидан янги моделдаги Snapdragon 680 янгироқ ҳисобланади. Янги чип 6 нанометрлик жараён асосида яратилган бўлиб, унинг қувват самарадорлиги 11 нанометрлик Snapdragon 678 чипиникидан яхшироқ. 

GPU бўйича эски Snapdragon 780 чипи Adreno 612, Snapdragon 680 эса Adreno 610 график процессори билан бирга ишлайди. Бу жиҳатдан чипда пасайиш кузатилган. Яна бир камчилик қурилма 4K форматда видеога ёзиб ололмайди. 

Қадоқ таркиби 

Смартфоннинг қутиси аксессуарларга бой. Смартфоннинг ўзи эса одатий оқ қутида келади. Қадоқ таркибидан қурилма билан бирга 33 ваттлик қуввлаш адаптери, USB-C кабели, SIM-карта эжектори ва шаффоф силикон ғилоф ўрин олган. 

Фото: GSMArena 

Смартфон экранида заводдан ўрнатилган пластик қоплам бўлади. 

ЎҚИНГ: Xiaomi 12 Pro'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!