Xiaomi Redmi Note 5 Pro'да илк марта суратга олиб кўришди

Xiaomi Redmi Note 5 Pro'да илк марта суратга олиб кўришди

Кеча Ҳиндистонда тақдим қилинган Redmi Note 5 Pro Xiaomi компаниясининг навбатдаги қўш сенсорли бош камерага эга ва шу билан бирга, нисбатан ҳамёнбоп моделларидан бири бўлди.

Бугун эса интернет тармоғида мазкур мобил алоқа воситасида олинган суратлар эълон қилинди. Гарчи, бу суратлар интернетга тўлиқ пикселда жойлаштирилмаган бўлса ҳам, бир қарашда таассуротли.

Айниқса, смартфон орқа фонни ғира-шира қилиб суратга олиш функциясини қойилмақом тарзда уддалаган (No Parking Zone белгиси туширилган сурат).

Суратларни кўздан кечириб айтиш мумкинки, камеранинг ранг-тасвирни қабул қилиш ва ифодалаш кўникмаси юқори, суратлар сифатли ва ранг-туснинг муҳрланиши табиий. Камеранинг ёруғлик яхши шароитда олган суратлари, айниқса кўнгилдагидек.

Эслатиб ўтамиз, Xiaomi Redmi Note 5 Pro'даги бош камера модулларидан бири учун 12 мегапикселли ва ёруғлик тақсимлайдиган мосламаси f/2.2 стандартли Sony IMX486 сенсори, иккинчиси учун 5 Мп аниқлигидаги (f/2.0) Samsung сенсори танланган.

Ҳозирча Sony IMX376 сенсори ўрнатилган ва 20 мегапикселли селфи камерада олинган суратлар эълон қилинмаган.

Янада кўпроқ билишга қизиққанлар учун:

Xiaomi Redmi Note 5 Pro'нинг ўзига хосликлари:

Экран: 5.99 дюймли, FHD+ сиғимли (2160 x 1440 пикселли), IPS матрицали, 2.5D шаклидаги безак ҳамда Gorilla Glass ҳимоя шишаси билан қопланган. Ҳар бир дюймдаги пикселлар сони -- 403 (ppi) та!!!

Процессор: 1.8 Ггц, 64 битли ва 8 ядроли Snapdragon 636; 
Видео карта: Adreno 509;
Тезкор хотира: 4 Гб / 6 Гб;
Доимий хотира: 64 гигабайт ва micro SD орқали 128 гигабайтгача катталаштириш мумкин;
Операцион тизим: Android 7.1.2 Nougat'нинг MIUI 9 прошивкаси;
Алоқа: WiFi, 3G, LTE w/ VoLTE, Bluetooth 4.2, OTG, GPS, A-GPS, GLONASS, қўш SIM карта (гибрид);
Бошқа жиҳатлари: бармоқ изи сканери, инфра қизил нур;
Корпус ранглари: қора, тилла, пушти тилла, кўк;
Ўлчамлари: 158.6 x 75.45 x 8.05 мм;
Вазни: 181 грамм;
Нархи: 218 АҚШ долларидан (4+64 Гб) бошлаб, 265 АҚШ долларигача (6/64 ГБ).

Xiaomi Redmi Note 5 ҳамда Xiaomi Redmi Note 5 Pro моделлари 22 февралдан бошлаб Ҳиндистонда, сўнг жаҳоннинг бошқа смартфон бозорларида сотувга чиқарилади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!