Xiaomi вице-президенти Facebook’да виртуал реаллик йўналишини бошқаради

Xiaomi вице-президенти Facebook’да виртуал реаллик йўналишини бошқаради

Xiaomi вице-президенти Хьюго Барра Хитой компаниясида уч ярим йил ишлагач, яна АҚШга қайтишини эълон қилди. У 2008-2013 йилларда Google компаниясида Android операцион тизимини такомиллаштириш билан шуғулланган., деб ёзмоқда IXBT нашри.  Хьюго Барра мазкур дастурни яратган мутахассислардан бири ҳисобланади. У 2013 йилда Xiaomi жамоасига қўшилади ва ушбу бренд маҳсулотларининг ривожлантиришда қатнашади.

Facebook асосчиси Марк Цукербергнинг ёзишича, Барра бундан буён Facebook компаниясида виртуал реаллик йўналишини бошқаради. Жумладан, у Oculus Rift гарнитурасини такомиллаштириш ва виртуал реаллик учун зарур дастурий таъминотларни яратиш билан шуғулланади.

Цукерберг Барранинг Facebook компаниясига қўшилиши виртуал реалликтехнологияларини янада кучайтиришига ишонмоқда.

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.