Хитойда 3 кунда бу смартфондан 8000 дона сотилди!

Хитойда 3 кунда бу смартфондан 8000 дона сотилди!

Хитойнинг Oppo бренди март ойида олд камераси қўш-модулли бўлган F3 Plus смартфон моделини тақдим қилган эди. OPPO’нинг янги 6 дюймли F3 Plus флагмани кутилгани каби, Хитойда катта қизиқишларга сабаб бўлмоқда. “SelfieExpert” лақабини олган смартфон 3 кун ичида 8,000 дона сотилган.

Флагман Android 6.0 Marshmallow тизимининг ўзлаштирилган Color OS 3.0 талқини бошқарувида ишлайди.

F3 Plus махсус тадбирларда гуруҳ-гуруҳ бўлиб суратга тушиш учун тайёрланган ўзига хос смартфон. Гаджетнинг бош камераси учун 16 МП сиғимли Sony IMX398 сенсори ўрнатилган. Селфи-камера эса қўш — f/2.0 диафрагмали 16 ва 120 бурчак остида суратга олувчи 8 МП сенсорларга эга. Селфи камера 8 мегапикселли ва у 6 та оптик элементлардан иборат. Экран ёруғлиги селфи тушганда ёруғлик манбаи вазифасини бажаради.

Смартфон 6 дюймли FullHD (1920 x 1080 пикселли, матрица тури:IPS), 2.5D эффектига эга букик ва Gorilla Glass 5 ҳимоя шишаси билан қопланган экранга эга. F3 Plus’нинг аккумуялтор сиғими 4,000 мА соат.

Унинг 8 ядроли Snapdragon 653 процессори 1.95 Ггц частота тезлигида ишлайди. Флагманга Adreno 510 видео-картаси ўрнатилган. F3 Plus 4 ГБ тезкор ва 64 ГБ доимий хотира, шунингдек 256 ГБ сиғимгача бўлган флешкаларни қўллаб-қувватлайдиган micro SD бўлмачаси билан таъминланган.

2 та сим-картали (гибрид, яъни биттасига ёки сим-карта ёки флешка қўйиш мумкин) OPPO F3 Plus алоқанинг WiFi, 3/4G, LTE, Bluetooth 4.1, OTG , GPS, A-GPS тармоқларида ишлайди. Унда бармоқ излари сканери, акселерометр, ёруғлик сенсори, гироскоп ва бошқа замонавий датчиклар ўрнатилган. Ўлчамлари: 163.63 x 80.8 x 7.35 мм., вазни 185 грамм.

OPPO F3 Plus 485 АҚШ долларидан сотувга чиқарилган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!