Хитойда ромсиз “кучли” смартфон намойиш қилинди 

Хитойда ромсиз “кучли” смартфон намойиш қилинди 

Хитойнинг Elephone компанияси ҳошия ромига эга бўлмаган, яъни “EDGE” туркумига кирувчи юқори ички имкониятларга эга Elephone P9000 EDGE смартфонини намойиш қилди.

Elephone P9000 EDGE соҳил экранли смартфон 6 ГБ тезкор хотирага, икки бош камераларга, юқори сифатли овоз кучайтиргичларга эга. Экспертларнинг айтишича, аудио тизимнинг сифати  Samsung S7 edge ва iPhone 6S воситалариникидан қолишмайди.

Ишлаб чиқарувчининг айтишича, смартфоннинг экран диагонали 5,7 дюйм бўлиб, унинг пиксель сиғими 2К технологиясига эга, яъни экран горизонтал ҳолатда 2000 пикселни сиғдира олади. Гаджет корпуси металл хомашёсидан ишлаб чиқарилган.

Маълум қилинишича, гаджет икки талқинда, жумладан 6 ГБ тезкор ҳамда 128 ГБ доимий ички хотирали ва 4 ГБ тезкор ҳамда 32 ГБ доимий ички хотирали талқинларда ишлаб чиқарилади.

Elephone P9000 EDGE мобиль алоқа воситасида татбиқ қилинган камералар ҳам инновацион эканлигини қайд этилмоқда. Уларда фокус тизими, кенг спектрли эффектларнинг мавжудлиги тўғрисида хабар қилинмоқда.

Шу билан бирга, смартфоннинг нархи ҳам инсоф доирасида, яъни 250 АҚШ долларини ташкил этиши ҳам айтилмоқда.

HK Elephone Communication Tech Co. компанияси Хитойда 2006 йилдан бошлаб телекоммуникация соҳасида хизмат кўратиб келади. Компания ҳар йили 6 миллион дона электрон қурилмаларни бозорга чиқаради.