Хитойда смартфонга тикилган томошабин замонавий усулда огоҳлантирилмоқда

Хитойда смартфонга тикилган томошабин замонавий усулда огоҳлантирилмоқда

Йиллар мобайнида аудиториянинг диққатини тақдимотга қаратиш мақсадида ишлатиб келинаётган лазер нуридан Хитой театрларида янгича мақсадда фойдаланилмоқда.

Энди унинг ёрдамида намойиш вақтида қўл телефони ёки бошқа қурилмалардан фойдаланиб, ён-атрофдаги томошабинларга халақит қилаётган, диққати бўлинган “тартиббузар” томошабинга танбеҳ берилмоқда.

Мабодо Хитойга борганингизда театрга тушсангиз ва намойиш жараёнида смартфонингиздан бош кўтара олмай қолсангиз, билет текширувчи сизнинг елкангизда кичкина инфрақизил нурли нуқтачани йўналтиради ва сизга диққатингизни ижро этилаётган спектакль ёки намойишга қаратишингиз зарурлигини таъкидлайди.

Лазер нури ёрдамида мижозларни тартибга чақириш анъанаси кўпчилик, жумладан Шанхай Гранд театри, Пекиндаги миллий санъат намойиш маркази каби нуфузли Хитой театрларида татбиқ қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, смарфтон саноати ва бозори жадал ривожланаётган Хитойда 2015 йилнинг ноябрь ойида тақдим этилган маълумотларга кўра, 1 млрд. 300 миллион нафар мобиль алоқа фойдаланувчилари истиқомат қилар экан.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!