Хитойлик ўқитувчи маърузанинг самарадорлигини юз теглари ёрдамида аниқлаяпти

Хитойлик ўқитувчи маърузанинг самарадорлигини юз теглари ёрдамида аниқлаяпти

Баъзи дарсларда ухлаб қолай дейсиз, тўғрими? Аммо буни ўқитувчига билдирмасликка ҳаракат қиласиз.

Хитойдаги университетлардан бирида ишлайдиган ўқитувчи ўз дарсининг самарадорлигини ўқувчилар юз теглари ёрдамида аниқлаш технологиясини яратди. Бу ҳақда telegraph.co.uk нашри хабар бермоқда.

Веи Си Ян томонидан яратилган “фейс ридер” (юз ишораларини аниқлаш) қурилмаси аудиториядаги талабаларнинг юзидаги ишораларга қараб уларнинг ҳиссий ҳолатини текширади ва шу орқали дарснинг самарадорлигини белгилайди. Оддийроқ қилиб тушунтирсак, ўқитувчи фейс-ридер экранига қараб маърузага талабалар қай даражада қизиқаётганини билиб олади. Агар домла талабалар юзида зерикиш аломатларини кузатса, маърузани янада қизиқарли этиш учун қўшимча воситалардан фойдаланиши мумкин бўлади. Хитойлик ўқитувчи ушбу технология талабаларга мос ўқув материалларини танлашда ҳам ёрдам беришини таъкидлаб ўтган.

bb_wei_facial_reading_tool_2-large_trans++31-nfT0w9qdqglWu63XGbRkfFIIk_r_QYnMdlMBf_8U

Сичуан университетида таълим берадиган Веи Си Ян бундай фейс-ридер технологиясини бундан тахминан 5 йил аввал талабалар давоматини кузатиш мақсадида йўлга қўйган эди.

Шунингдек, худди шунга ўхшаш юзни таниш технологияси Хитойдаги банкоматларга хавфсизликни ошириш мақсадида ўрнатилган эди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!