Японияда 2020 йилга келиб 5G мобиль алоқаси ишга тушади

Японияда 2020 йилга келиб 5G мобиль алоқаси ишга тушади

Япония ҳукумати 2017-молиявий йилдан бошлаб ҳозиргидан тахминан 100 баробар тезроқ ишлайдиган бешинчи авлод (5G) тўлақонли мобил алоқа тизимини ишлаб чиқишга киришади. Тизим мамлакат миқёсида 2020 йилдан эътиборан фаолият кўрсата бошлайди. Бу ҳақда «ТАСС»га асосланиб Daryo.Uz хабар бермоқда.

Ҳозирда Японияда амалда бўлган мобил алоқа тизими 3,9 авлодга мансуб бўлиб, жорий молиявий йилда уни аввалгисидан айтарли фарқи бўлмаган 4G тизимига алмаштириш бошланади. Кутилаётган бешинчи авлод мобил алоқаси ахборотни сониясига 10 гигабит — ҳозиргидан 100 баробар тезроқ қабул қилиш имконини беради. Масалан, ҳозир икки соатли видеофильм 5 дақиқа давомида кўчириб олинса, 5G қурилмада бунинг учун атиги бир неча сония кетади.

Янги тизим жорий этилиши сифатини йўқотмаган ҳолда 1 квадрат километр майдонда бир пайтнинг ўзида миллионта қурилмани алоқага улаш, соатига 300 километрдан ошиқ тезликда кетаётган поездда ҳам бемалол маълумот олиш имконини беради. Янги авлод алоқасини ишлаб чиқиш соҳа компаниялари томонидан жадал олиб борилмоқда, бироқ Япония ҳукумати ушбу жараёнга кенг доирадаги хусусий тузилмалар, жумладан, автомобилсозлик ва кинокомпанияларни ҳам жалб этиш ниятида.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!