Йил охиригача тезкор интернет кириб бормаган мактаб қолмайди!

  •   DiMaX
  •  178
  •  29.04.2021 14:49

Йил охиригача тезкор интернет кириб бормаган мактаб қолмайди!

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бугун – 29 апрелда матбуот анжумани ташкил этилган. Унда Халқ таълими вазири ўринбосари Рустам Каримжонов муҳим маълумотлар берди, деб ёзади Xabar.uz нашри.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда интернет нега қиммат? – АКТ вазирлиги изоҳ берди

Вазир ўринбосари, жумладан, қуйидагиларни таъкидлаган:

«2020 йилда оптик толали алоқа линияларини тортиш ишлари 7155 та (71 фоиз) мактабларда амалга оширилган. Жорий йил якунига қадар бу кўрсаткич 10 008 та (100 фоиз)га етказиш кўзда тутилган.

Бугунги кунда интернет тармоғига уланган мактаблар «EDUCATION» тарифига уланган ва мактаб қувватидан келиб чиқиб, 10/40/100 Мбит/с тезликда ишлайди.

Бугунги кунда мактабларда ички локал тармоқ ускуналари ҳамда Wi-Fi қурилмалар билан таъминланган мактаблар сони 4000 мингдан ошди. 2021 йил якунига қадар 7 мингга яқин мактабларни ички локал тармоқ инфатузилмаси билан таъминланади.

Шунингдек, келгусида барча мактабларни ва улардаги компьютерларни боғловчи ягона «Электрон таълим» корпоратив тармоғи яратилиши кўзда тутилган».

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда 2G, 3G, 4G ва 5G технологиялари: Тезкор интернетга улаш қандай кетяпти?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!