Ёмғир, туёқ товуши ва суюк металл: Кинода овоз қандай яратилади

  •   Saroy
  •  1519
  •  16.07.2018 16:54

Ёмғир, туёқ товуши ва суюк металл: Кинода овоз қандай яратилади

Одатда кўпчилик кино томоша қилаётган чоғида асосий эътиборини видеоқаторларга ва махсус эффектларга қаратади, лекин кинода овознинг аҳамияти ҳам катталиги ҳақида кам ўйлайди.  Овозсиз кино даври ниҳоясига етгач,   кўраётган киноматериалларни қабул қилишда овоз картинанинг муҳим  қисмларидан бирига айланди.  Дарҳақиқат, мусиқий композиция ёки оддий овозни яратиш энг қийин ва  ҳақиқий ижодий жараён ҳисобланади.

Ҳар қандай кинога ёки сериалга овоз беришда ўз ишининг усталари бўлган бутун бошли жамоа иш олиб боради. Улар биз учун яхши таниш бўлган  кино композиторлари, овоз режиссёрлари, дубляж актёрлари ва унчалик ҳам оммавий саналмаган мутахассислар – овоз операторлари ва овоз оформителлар жамоаси ҳисобланади. Уларни шовқин берувчилар ёки фоли-артистлар, деб ҳам аташади.

Бироз тарихга қайтамиз

Ташқаридан қараганда, ҳаммаси ҳақиқийдек, лекин масалан, нима учун ёмғир овози тўғридан тўғри ёмғир ёғаётганда кўчадан, дейлик суратга олиш майдонидан  ёзиб олинмайди?  Ҳаммаси оддий — гап шундаки, ёмғир товушини суратга олиш майдонида умуман ёзиб бўлмайди. Чунки овоз ёзиш жараёнига ҳаддан ортиқ кўп бегона товушлар ҳалақит беради. Актёрлар овози, ишлаётган техникаларнинг шовқини, хуллас барча бегона овозлар бир-бирига шунчалик қоришиб кетадики, натижада ёмғир овозининг ўзи умуман эшитилмай қолади.

Бундай вазиятлар бошқа кўплаб товушлар билан ҳам юз бериши мумкин: қадамлар, қурол-яроғларнинг жаранглаши, баргларнинг шитирлаши ва шунчаки исталган ҳаракат — буларнинг барчаси товуш ясовчиларнинг студия шароитида яратган ижодлари бўлади. Айнан шу сабабли, кассабоп киноларни суратга олишда ҳар доим овознинг ҳақиқийлигини таъминлошга жавоб берувчи мутахассис бўлади.

Авваллари, техника воситаларининг йўқлиги сабабли, овоз суратга олиш майдончасида ёзилмаган, балки тўлалигича студияларда амалга оширилган. Ушбу соҳада катта муваффақиятга эришганларнинг бири овозли киноларнинг пионери Жек Фоли ҳисобланади. Жекнинг  хизматларига чуқур ҳурмат юзасидан ушбу касб ҳозирда фоли-артист деб аталади. Фоли карьерасини овозсиз фильмларда овоз режиссорликдан бошлаган, сўнгра овозли кинога жадал суръатларда ўтишни бошлаб берди. Киноларда овоз эффектини берувчи техникаларнинг кўпчилигини  Жек Фоли ихтиро қилган  бўлиб, улардан ҳозир ҳам муваффақиятли равишда фойдаланиб келинмоқда. Фоли 20 асрнинг ўрталарида кўплаб киноларни суратга олиш жараёнида иштирок этди, уларнинг орасида энг машҳури Стэнли Кубрикнинг «Спартак» фильми саналади. Ушбу кинода қурол-аслаҳаларнинг жаранглашини, қўшинларнинг саф юришини ўша одамларнинг ўзи  яратмаган,  Фоли, калитлар боғламини шиқиллатиб турган.

ЎҚИНГ:Xiaomi’нинг Android Oreo’да ишлайдиган барча смартфонлари LDAC кодек билан қўллаб қувватланади: бу нима дегани?

Кино яратувчилар аввал бошданоқ суратга олиш майдончасида ёзилган овоз қандайдир хира ва жозибасиз эканлигини  тушиниб етишганди. Ҳатто шундай бўлардики, ҳақиқий овозлар ҳам режиссёр кутганидек чиқмайди. Масалан, амалда қилич қинидан чиқарилганда,    ҳақиқатан ҳам хира тирналаётгандек, овоз чиқаради. Бундан ҳолат қуролнинг қинидан чиқаётгандаги жаранглаши ёки зарба бўлганда юз беради.

Тараққиёт бир жойда қотиб қолмайди, албатта.  Ҳозирги пайтда сифатли фонотека тараққиёти сабабли фильмларга жонли овоз бериш камайиб бормоқда.  Фоли-актёрлар хизмати арзон турмайди,   овозрежиссёрлари ҳам борган сари тез-тез овоз кутубхонасига мурожаат қилмоқда. Бироқ,  қадам товушлари ёки кийимларнинг шиғиллашини  ҳали ҳам эскича усулда ёзиш осонроқ.

ЎҚИНГ:"Малика"даги "селфи-киллер" — Redmi S2'ни ўрганамиз

Кутубхонадан тайёр овозлар

Ҳа, минглаб овозлар сақланадиган омборхона мавжуд бўлиб, уларни ҳам кутубхона дейишади. Кинони овозлаштиришда, табиийки, жаҳон кутубхоналаридаги тайёр товушлардан фойдаланиш осон,  ундан ҳамма кино яратувчилари фойдалана олади. Барча фойдаланилган товушлар шовқин яратувчилари томонидан аллақачон яратилган ва бир фильмдан иккинчи фильмга кўчиб юради. Масалан, афсонавий “Терминатор 2” фильмидаги отилган ўқ овози  “Охирзамон” фильмида ҳам ишлатилган. Бугунги кунда энг оммавий овоз «Вильгельм ҳайқириғи» даги овоздир. Ушбу овоздан  бунгача нақ  216  та фильмда фойдаланилган.  1931 йилда намойиш этилган «Франкенштейн» киносидаги  момоқалдироқ товушидан 1980- йилларгача фойдаланилар эди. Бу айниқса, мультфильмлар ва сериалларга  тегишли эди, чунки уларда умуман ҳақиқий овоз бўлмасди-да, товуш ясовчиларни ёллаш харажатини эса картина бюджети кўтара олмасди.

 Кутубхонадан тайёр товуш шу жиҳати билан қулайки, уларни бир-бирининг ўрнида фойдаланиш ҳам осон. Масалан,   «Франкенштейн»даги ўша гулдураш овози кўплаб аралашган овозларнинг асоси бўлиб хизмат қилди, уларнинг орасида энг машҳури  сифатида «Юулдузлар йўли», даги самовий кемани тезлаштиргич эффекти ҳамда “Юлдузлараро жанг” киносидаги  X-Wing  қирувчи самолётининг лазер замбараги  овози бўлди. 1932 йилда суратга олинган “Тарзан” фильмидаги ҳайқириқ ҳам жуда машҳур. Унинг модификацияси кейинги ўн йилликда кўплаб фильмларда фойдаланилди.

ЎҚИНГ:Xiaomi’нинг Android Oreo’да ишлайдиган барча смартфонлари LDAC кодек билан қўллаб қувватланади: бу нима дегани?

Ноёб овозлар керак бўлган пайтда-чи?

Кутубхона архивида тайёр овоз бўлмаса-чи, унда нима қилиш керак?  Ўз-ўзидан маълумки,   «Узуклар ҳукмдори» суратга олинганда Балрогнинг ўкиришини ҳеч ким аввалдан  ёзиб қолдирмаган — бундай ҳолатлар кўплаб топилади. Шу боис картинанинг шовқин ясовчилари бироз “ижод” қилишга ва ўкиришни  ўзлари ясашга тўғри келди. Бунинг учун шлакоблок олинди, ва тахта пол устида турли тезликда ишқалай бошланди. Кейин эса, олинган товуш  озроқ қайта ишланди ва натижада сиз кўриб турганингиздек, Балрогнинг  ҳайқириғи   “дурдона асар”га айланди.

Шунга ўхшаш йўл билан инсон қулоғига одат бўлиб қолган овозларни ҳам яратишади. Масалан,  йилқилар уюрининг туёқ товушларини ҳақиқий шароитда яратиш жуда мураккаб иш. Шу сабабли, бир қоп оддий картошка олинади ва дейлик, бўш картон қутига тўкилади. Яна озроқ компьютерда ишлов бериш ва қарабсизки, ажойиб туёқлар товушига эга бўласиз.

Режиссёр Глен Кайзер ўзининг интервьюларидан бирида овоз дизайни бўйича  шундай деганди. У ўзининг қисқа метражли фильмини суратга олаётганда,  салбий қаҳрамон машина рулига ўтиради,  лекин двигателни ўт олдира олмайди.  Кайзер керакли товушни кутубхонадан узоқ қидиради, лекин маъқул келадиган ҳеч нарса топа олмайди. Шу боис, у машинани  ўт олдириш жараёнидаги  оригиналь товушни  20 марта қайта ёзди. Шундан кейин таёр ёзувларни аралаштирди ва қирқиб, керакли товушни топган.

«Юлдузлараро жанг» киносида ёруғлик тарқатаётган қиличларнинг товуши мутлақо,  тасодифан топилган. Бир куни картинанинг овоз режиссёри Бэн Бёртт қўлида микрофон билан шунчаки телевизор ёнидан ўтади. Унга шу овоз ёқиб қолади. Хуллас, керакли овознинг ярми шу товушдан олинади, қолган ярмига эса  ишлаб турган проекторнинг товуши асқотади.  «Терминатор»нинг иккинчи қисмидаги Т-1000 киборгининг  суюқ метал овозини ёзиб олишда кулгили ҳолат юз берган. Бу ерда ҳеч қандай компьютер эффекти йўқ – шунчаки микрофонни юпқа резина шарга ураб сули бутқасига ботирган.  

Баъзи ҳолатларда турли товушларни яратишда бир хил усул қўлланилади.  «Юлдузлараро жанг»даги бластернинг отилиш товуши болғани таранг тортилган металл кабелга уриш орқали олинган. «Юлдузлараро йўл» сериалидаги фотон торпедаларнинг товуши ҳам шу усул билан ёзилган. Бундай мисоллар юзлаб, минглаб  топилади. Ҳеч бўлмаганда олов товушини олайлик: супургини латтага ишқалаш йўли билан яратилган ёки муштлашувда буйиннинг синиши овози шунчаки, карам қўл билан эзилган.

ЎҚИНГ:WhatsApp’га узоқ кутилган функция жорий этилиб, у энг зўр мессенжерга айланяпти!

Қўрқинчли кинолардаги одамни сескантирадиган ва кескин мусиқалар ҳам алоҳида эътиборга лойиқ. Унда частоталар кескин пасайтирилиб кейин  баландлатилади, ноодатий гармоника ва ҳаддан ортиқ шовқин, буларнинг бари қўрқинчли киноларга овоз ёзишнинг ўзига хос томонлари. Бундай товушни ёзиш учун махсус асбоблар керак бўлади. Улардан бири  — вотерфон. Ундан «мени қўйиб юбор» ва «Полтергейст» картиналарида фойдаланилган. Вотерфон – бу, атрофида жойлаштирилган турли узунликдаги бронза стерженли резонатор косача, Товуш таёқча ёки метал симни тўққиллатиш йўли билан ёзилади.

Ҳа, бу ҳали ҳаммаси эмас. Чунки овоз яратиш, овоз ёзиб олиш ҳам ҳақиқий ижоддир, бинобарин бу ишда кашф қилинадиган ҳеч нарса қолмади, дейиш мутлақо нотўғридир.

 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!