YouTube Music – мусиқий иловаси ишга тушди

YouTube Music – мусиқий иловаси ишга тушди

Жаҳонда энг кўп фойдаланувчи ташриф буюрадиган уч сайтдан бири бўлган YouTube видеохостинги мусиқа ихлосмандлари учун “YouTube Music” янги иловасини АҚШда ишга туширди. Бу хизматнинг мусиқий омборида кўплаб альбомлар, тароналар, видеоклиплар, концертлар мавжуд. Таъбга ёққан мусиқани қидириш хизмати бор.

Эслатиб ўтамиз, YouTube сайтидан видео форматдаги файлни юклаш, томоша қилиш, намойиш этиш учун фойдаланилади. Сайтда видеони шарҳлаш, улашиш имкони бор. Ҳозирда YouTube қулайлиги ва соддалиги билан жаҳонда энг оммалашган видеохостинг ҳисобланади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!