YouTube томоша қилаётиб, мегабайтингизни 15 баравар тежаш йўли бор!

  •   DiMaX
  •  4157
  •  30.06.2020 12:42

YouTube томоша қилаётиб, мегабайтингизни 15 баравар тежаш йўли бор!

Аксарият биладики, оқимли видео томоша қилишда интернет-трафик кўп сарфланади, айниқса, лавҳа юқори сифатда олинган бўлса. Агар интернетингиз тезлиги паст ёки трафик миқдори чекланган бўлса, у ҳолда пастроқ сифатда кўришга тўғри келади.

ЎҚИНГ: Speedtest: Пандемия пайтида Ўзбекистонда интернет тезлиги дунёдагига кўра кўпроқ ошди

Шуни инобатга олиб, энг оммабоп видеохостинг – YouTube тармоғида роликларни турли сифатларда томоша қилиш имкони берилган. Лекин уларнинг ҳар бирида қанча трафик сарфланишини ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?

Қисқача айтганда, бир дақиқалик видеолавҳани турли сифат режимларида кўрганда, қуйидагича миқдорларда трафик сарфланади:

  • 144p — 1,90 МБ
  • 240p — 2,70 МБ
  • 360p — 4,40 МБ
  • 480p — 7,70 МБ
  • 720p — 14,50 МБ
  • 1080p — 27,61 МБ

Энди шундан келиб чиқиб, бирор роликни ҳар бир режимда томоша қилишга кетадиган трафикни ҳисоблаш мумкин. Яъни, видеолавҳа давомийлиги неча дақиқага тенг бўлса, юқоридаги рўйхатда кўрсатилган мегабайтни ўша сонга кўпайтирасиз.

Демак, YouTube’даги роппа-роса бир соатлик видеони ўртача резолюцияда – 480p режимида кўриш 460 мегабайт «туради». Айни шу лавҳанинг ўзини Full HD форматида (1080p режимида) томоша қилсангиз эса – нақ 1,7 гигабайтга «тушасиз»! Агарда уни энг паст – 144p режимида кўрсангиз, салкам ўн беш бараварга кам – тахминан 114 мегабайт трафик сарфланади, холос.

Видеони кўриш режимини танлаш учун YouTube мобил иловасида юқори ўнг бурчакдаги тикка учнуқта белгисини босасиз. Очилган менюдан Quality (ёки «Качество») бандини танлаб, керакли аниқлик режимини белгилаб қўясиз.

ЎҚИНГ: YouTube’дан рекламаларни олиб ташлашнинг ўта осон йўли топилди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.