Замонамизнинг 5 та энг кучли фаблети

Замонамизнинг 5 та энг кучли фаблети

Samsung Galaxy Note 5

Афзалликлари: юпқа ва енгил, “S Pen” инновацион стилус, юқори сифатдаги сурат ва видео олувчи камера, узоққа дош берадиган батарея, тезкор қувват олиш имкони.

Камчиликлари: ажралмас батарея, microSD қўшимча хотира бўлмачасининг мавжуд эмаслиги, телефон корпусининг сирғанчиқлиги, ички овоз узатгичнинг ўткирлиги.

Тавсиф

Samsung’нинг Galaxy Note 5 фаблети бугунги куннинг энг яхши йирик экранга эга девайслари сирасига киради. Металл ва шишадан тайёрланган корпус кўпчиликни ўзига мафтун қилмоқда.

Galaxy Note 5 Samsung’нинг Exynos 7420 SoC (2015 йилда Android смартфонларига мўлжалланган энг яхши процессор) процессори  ҳамда 4 ГБ тезкор хотирабилан таъминланган.

5.7 дюймли Super AMOLED дисплейнинг пикселлар сиғими 1440 x 2560 (QHD), яъни ҳар дюймда 518 пикселга тенг.

Note 5 фаблети 16 МП бўлиб, унинг имконияти  Galaxy S7 ҳамда S7 edge қурилмаларида фойдаланилган 12 МП камерадан ҳам юқори баҳоланган. S Pen – инновацион стилуси бошқа фаблетларнинг қаламчалари ҳавас қиларли даражада кўп функциялидир.

Amazon интернет дўконида фаблетнинг очиқ кодли талқини ички имкониятларидан келиб чиқиб, 550-570 АҚШ долларидан сотилмоқда.

Apple iPhone 6s Plus

iPhone-6s-Plus

Афзалликлари: 3D Touch технологияси смартфон билан ўзаро алоқага киришишга ёрдам беради, батарея ҳаётининг узоқ яшовчанлиги, камера сифати, юқори сифатли тасвир намойиши, радиокарнайнинг сифатли ишлаши.

Камчиликлари: вазнининг оғирлиги (190 грамм), 16 ГБ ички хотиранинг кичиклиги, iOS 9’нинг кўп функциялилик қобилияти 6s Plus’да қўллаб-қувватланмаслиги.

Тавсиф

iOS ҳамда йирик экран ишқибозлари учун Apple’нинг iPhone 6 Plus ёки iPhone 6s Plus’и айни муддао. Фаблет аккумуляторининг сиғими 2750 мА соат.

Фаблет 3D Touch screen экран технологияси, 12 МП бош ва 5 МП олд камера, A9 кучли процессори, ҳамда 2 ГБ тезкор хотирага, бармоқ излари сканерига эга.

iPhone 6s Plus’нинг 5.5 дюймли экранинг пиксель сиғими у қадар юқори эмас, 1080 x 1920 белги, яъни ҳар дюймда 401 белги.

Amazon интернет дўконида фаблетнинг очиқ кодли талқини ички имкониятларидан келиб чиқиб, 650-700 АҚШ долларидан сотилмоқда.

Huawei P9 Plus

Huawei-P9-Plus

Huawei компанияси яқинда тақдим қилган P9 Plus фаблетининг ўзига хос энг муҳим жиҳати ундаги бош камеранинг 2 та эканлигидир. Уларнинг ҳар иккаласи 12 МП сиғимли. Олд камера эса 8 МП. Камера технологияси Германиянинг Leica компанияси билан ҳамкорликда ишланган.

P9 Plus’нинг 5.5 дюймли Super AMOLED дисплейи 1080 x 1920 пиксель сиғимига эга. Дисплейда шунингдек чертиш сезувчанлиги технологияси татбиқ қилинган. Фаблет Android 6 Marshmallow операцион тизимида ишлайди.

P9 Plus Huawei’нинг 2.5 Ггц частотада ишлайдиган 8 ядроли Kirin 955 SoC процессори, 4 ГБ тезкор ҳамда 64 ГБ доимий хотира, электр токи сиғими 3400 мА соат бўлган чаккумулятор билан таъминланган.

Huawei P9 Plus’нинг 730 АҚШ долларидан сотувга чиқиши кутилмоқда.

Huawei Mate 8

Huawei-Mate-8

Mate 8’нинг экран диагонали 6 дюймли бўлиб, аккумулятор ҳам шунга мувофиқ, 4000 мА соат ток сиғимига эга. Телефон аппаратининг дисплейи унинг олд панелининг 83% қисмини эгаллаган.

Мобиль алоқа воситаси 4000 мА соат электр сиғимига эга аккумулятор, металл корпус ва бармоқ излари сканери каби жиҳатлари билан мақтанса арзийди.

Мобиль восита Android 6.0 Marshmallow операцион тизимида ишлайди.

Huawei Mate 8 фаблети 1920×1080 пиксель сиғимига эга 6-дюймли IPS (LCD – қаттиқ кристалли дисплей) туридаги Full HD дисплейга, 8 ядроли, энг узоғи билан 2,3 ГГц частотада ишлайдиган HiSilicon Kirin 950 процессори, 3 ГБ тезкор ҳамда 32 ГБ қўшимча хотирага эга. У 132 ГБ.гача бўлган қўшимча хотирани қўллаб-қувватлайди. Шунингдек, фаблетда кучли Mali-T880 MP4 график процессори ҳамда сенсор-датчиклардаги маълумотларни қайта ишлайдиган  i5 қўшимча процессори мавжуд.

Huawei-Mate-8-front-view

Унинг оғирлиги 185 грамм. Гаджетнинг ўлчамлари: 157мм x 80мм x 7.9 мм. У 185 грамм вазнга эга.

Mate 8 камераси алоҳида жиҳатларга эга. Бош камера учун ҳозир оммалашаётган, муайян ўзгариш автофокусига эга, ёруғликни қабул қилиш диафрагмаси f/2.0 бўлган 16 мегапикселли Sony IMX298 объективи ўрнатилган. Олд камерада 8 мегапиксель сиғимигача бўлган сурат олиш мумкин.

Huawei Mate 8’нинг 32 ГБ доимий хотирага эга талқини Amazon халқаро интернет дўконида $560.00,  Россия Федерациясидаги интернет дўконларда эса $579,99 доллардан сотилмоқда. Ўзбекистоннинг olx.uz онлайн савдо платформасида эса мазкур гаджет турли фойдаланувчилар томонидан 510 ҳамда 650 АҚШ долларидан сотувга қўйилган.

Google Nexus 6P

Nexus-6P

Афзалликлари: оригинал дизайн, Android 6.0 Marshmallow операцион тизими, юқори сифатли камера ва овоз узатиш тизими, тезкор қувватлаш имкони.

Камчиликлари: дисплей ёрқинлигининг етарли эмаслиги ташқи муҳитда ноқулайлик туғдиради

Тавсиф

Металл қопламали Nexus 6P 5.7 дюймли бўлиб, унинг AMOLED туридаги дисплейининг пиксель сиғими 1440 x 2560 белгига тенг. Фаблет бармоқ излари сканерига эга.

Google Nexus 6P Qualcomm’нинг 2 Ггц частота тезлигида ишлайдиган 8 ядроли  Snapdragon 810 процессори, 3 ГБ тезкор хотира билан таъминланган.

Гаджетнинг бош камераси 12.3 Мпикс бўлиб, лазерли автофокус функциясига, фоточақноққа эга. Қурилманинг олд камераси 8 Мпикс.

Гаджетда бармоқ излари сканери, акселерометр, барометр, гироскоп, масофа-оралиқ датчиги, стереодинамиклар, рақамли компас каби сенсор ва технологиялар мавжуд.

Google Nexus 6P смартфонининг 32 ГБ талқини Amazon интернет дўконида 498 АҚШ долларидан сотилмоқда.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.