ZTE Axon 30 5G'нинг техник жиҳатлари ҳамда қадоқ таркиби билан танишамиз

ZTE Axon 30 5G'нинг техник жиҳатлари ҳамда қадоқ таркиби билан танишамиз

ZTE компанияси яна бир экраности селфи камерага эга бўлган смартфонни тақдим этди. Компания Axon 30 5G смартфоннинг иккинчи авлод экраности селфи камераси яхши суратга ола олишини ҳамда дисплейда экраности камеранинг кўринмаслигига ваъда бермоқда. Аввалги Axon 20 5G'нинг дисплейида ушбу экраности селфи камера яққол кўриниб турар эди.

Фото: GSMArena

ЎҚИНГ: «2021 йилнинг энг кучли камерасига эга» Axon 30 Ultra ҳамда Axon 30 Pro смартфонлари чиқди

Қурилма фақатгина камера такомиллашуви билан чекланиб қолмаган. Дисплейдаги пикселлар зичлиги ҳам 200ppi дан 400ppi га ошган.

ZTE Axon 30 5G'нинг техник жиҳатлари:

> Корпус: 170.2х77.8х7.8мм, 189г; олд панель шиша, орқа панель пластик, пластик ром.

> Дисплей: 6.92 дюймли AMOLED дисплейи, 120Hz экран янгиланиш частотаси, 1080х2460 пиксел резолюция, 20.5:9 форма фактори, 400ppi зичлик.

> Чипсет: Qualcomm SM8250-AC Snapdragon 870 5G (7 нм): Саккиз ядроли (1x3.2 GHz Kryo 585 & 3x2.42 GHz Kryo 585 & 4x1.80 GHz Kryo 585); Adreno 650.

> Хотира: 6/128ГБ, 8/128ГБ, 8/256ГБ, 12/256ГБ; UFS 3.1; microSDXC слоти.

> ОТ/Дастурий таъминот: Android 11, MyOS 11.

> Камера: Асосий камера: 64МП, f/1.8, 25мм, 1/1.73“, 0.8µm, PDAF; Ультракенг: 8МП, f/2.2, 120˚, 16мм; Макро: 5МП, f/2.4; Сатҳ камера: 2 МП, f/2.4.

> Селфи камера: экраности 16МП, f/2.5, (кенг).

> Видео ёзув: Асосий камера: 4К@30/60 кадр/сек., [email protected] кадр/сек., HDR, 10‑бит видео; Селфи камера: [email protected] кадр/сек.

> Аккумулятор: 4,200; 65 ватт тезкор қувватланиш имконияти, USB Power Delivery, Quick Charge 4+.

Бошқа: Бармоқ изи сканери (экран остида, оптик); NFC.

Смартфоннинг экран янгиланиш частотаси ҳам 120Hz ўзгарган, бу янгиланган Snapdragon 870 чипсетига ҳам жуда мос келади.

Смартфоннинг қолган техник жиҳатлари ўтган йилги Axon 20 билан бир хил. Смартфон 500 доллардан сотила бошлаган. Нарх ва техник жиҳатдан смартфон фалгамнларга яқин, бироқ уни флагман даражадаги смартфон деб бўлмайди.

Қадоқ таркиби

Смартфон қутисидан 65 ваттлик қувватлаш адапери, USB-C кабели, 3.5мм аудио жек учун кабель, ҳамда Apple'нинг EarPods'ига ўхшаш қулоқчинлар ўрин олган.

Фото: GSMArena

ЎҚИНГ: Яширин селфи-камерали илк смартфон савдога чиқибоқ рекорд ўрнатди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!