Зукербергнинг аккаунтларини хакерлар “ишғол қилишди”

Зукербергнинг аккаунтларини хакерлар “ишғол қилишди”

“Twitter ижтимоий тармоғидаги микроблогда 40 мингдан ортиқ обуначилари бўлган OurMine гуруҳи мазкур хакерлик ҳужуми ортида турганини бўйнига олган”, дея хабар бермоқда Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази Ахборот хизмати.
Маълум бўлишича, Зукербергнинг 2012 йилдан буён фойдаланилмаётган Twitter ижтимоий тармоғидаги аккаунтига ушбу аккаунтни бузиш ҳақида хакерлардан хабар келиб тушган. Мазкур пост муаллифларининг баёнот беришларича, улар тизим ҳимоясининг мустаҳкамлигини синаб кўрмоқчи бўлганлар ва Facebook асосчисига улар билан боғланишни таклиф қилганлар.
Саҳифа эгаси OurMine гуруҳига уларда унинг аккаунтларига боғланиш учун имконият йўқлигини айтиб, иккала хабарни ҳам ўчириб юборган. Бироқ Engadget сайти мазкур ёзишмадан скриншот олишга улгургани хабар қилинган.
Аввалроқ, 6 июнда “ВКонтакте” ижтимоий тармоғидаги 100 миллиондан ошиқ аккаунтларнинг маълумотлар базаси даркнетда бир биткоинга (қарийб 570 доллар ёки 37,3 минг рубль) савдога қўйилгани ҳақида хабар тарқалган эди. Мазкур маълумотлар базасини Peace никли хакер савдога қўйган.
Унинг айтишича, ушбу маълумотлар 2011-2013 йиллар мобайнида сизиб чиққан. Бундан кўринадики, ўша пайтларда айрим аккаунтлар телефонларга боғланмаган бўлган. Ҳақиқатан аввал ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бу талаб қилинмас эди. Базада 100544934 та аккаунт ҳақида маълумот сақланмоқда. Мазкур маълумотлар таркибига исмлар, фамилиялар, email, телефон номерлари ва фойдаланувчилар пароллари ҳам кирган.
Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.