Apple июнда iPhone SE 2’ни кўрсатмоқчи эмас. Бунинг жиддий сабаби бор
iPhone SE смартфонининг иккинчи авлоди ҳақида турли-туман маълумотлар, расмлари ва видеолари тарқалганидан хабарингиз бор. Ҳатто унинг намойиш санаси ҳақида ҳам хабар беришган.
ЎҚИНГ: iPhone SE 2: «жонли» суратлар, аниқ ўлчамлари ва тақдимот кунигача маълум бўлди!
Аммо Maсotakara ресурси хабарига кўра, купертинолик корпорация жорий йилнинг июнь ойида бўлиб ўтадиган WWDC 2018 кўргазмасида iPhone SE 2 моделини намойиш этмайди. Нашрнинг таъкидлашича, бу айфоннинг тақдимоти ҳам сентябрь ойига кўчирилган.
Инсайдерлар берган янги маълумотларга қараганда, Apple ҳали iPhone SE 2 моделини оммавий ишлаб чиқаришни бошлагани ҳам йўқ. Харидорларнинг талабларини қондириш учун, сентябрда тақдим этиладиган мазкур моделни июнь-июль ойларида ишлаб чиқара бошлашади.
Шунингдек, нашрнинг таъкидлашича, iPhone SE 2 моделининг якуний дизайни ҳам ҳали тасдиқланган эмас. Бу смартфон Face ID тизимига, шиша корпус ва симсиз қувватлаш технологиясига эга бўлиши кутилмоқда.
Қизиқ, унда шу пайтгача iPhone SE 2 дея кўрсатилиб келган смартфонлар ҳақида нима дейиш мумкин? Ўйлаймизки, тез кунларда бу масалаларга ойдинлик киритилади, воқеалар ривожини биз билан бирга кузатинг.
ЎҚИНГ: iPhone SE 2 смартфонини, ниҳоят, «жонли» видеода ҳам кўрсатишди!