iPhone XS Max’да яна ишкал: динамикда ҳам дард бор экан! (+видео)
Apple’нинг ўтган ойда тақдим этилган ва савдога чиқарила бошлаган iPhone XS Max флагманида бошиданоқ нуқсонлар учрагани ҳақида ёзганмиз. Шунингдек, кейинчалик унда бошқа турдаги камчилик ҳам учраган.
ЎҚИНГ: iPhone XS ва XS Max эгалари яна бир муаммога дуч келишди
Энди эса iPhone XS Max смартфонининг юқори динамигида ҳам нуқсонлар учрай бошлади. Reddit форуми фойдаланувчиларининг ёзишларича, баъзи айфонларда у барқарор ишламаяпти. Мусиқа тинглаш ёки видео томоша қилиш жараёнида динамик бирданига ўчиб қолиши ҳоллари ҳам учраган. Айрим форумчилар шунчаки телефонда гаплашаётганда ҳам динамик хириллаб қолишини ёзишган, баъзиларда эса хириллаш мунтазам тарзда кузатилиб турар экан.
Мана, қуйидаги видеода бунга ўзингиз гувоҳ бўлишингиз мумкин:
Фойдаланувчиларга кўра, созламаларни ўзгартириш орқали бу муаммо ҳал бўлмаяпти. Қурилмани ўчириб-ёқишда ҳам динамик вақтинчалик тузалиб, сўнг яна ишкал қилишни бошлаяпти экан. Шунга қараганда, мазкур муаммонинг сабаби дастурий таъминотга бориб тақалади. Уни эса iOS’нинг навбатдаги янгиланишлари билан Apple бартараф этиши мумкин.
Хабарингиз бор – купертинолик гигантнинг бу йилги флагман смартфонлари ва олдинги русумларга мансуб бир қатор айфонларини Terashop.uz интернет-дўконимиздан онлайн усулда сотиб олишингиз мумкин. Бунда уйингиз ёки офисингиздан чиқмасдан туриб буюртма беришингиз, харидингиз бепул элтиб берилиши, ҳақини эса товар қўлингизга текканида тўлашингиз мумкинлиги каби имкониятлар сизга маъқул келади.