Ўзбекистонда стартаплар тўғрисида қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди
Ўзбекистон Республикаси «Стартаплар тўғрисида»ги қонуни лойиҳаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси портали regulation.gov.uz га жойлаштирилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.
ЎҚИНГ: Карантин пайтида қизиқарли ва бепул онлайн таълим олинг!
Қонунда стартап, стартап-экотизими, стартап-акселератор, кўмак дастури каби тушунчаларга изоҳ берилди.
Стартапларни ташкил этишнинг асосий принциплари этиб қуйидагилар белгиланади: стартапларни амалга ошириш учун йўналишни, манбаларни ва шартларни танлаш эркинлиги; стартапларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш дастурларидан тенг фойдаланишни таъминлаш; экологик, илмий, ахлоқий меъёрларга риоя қилиш; инсон ҳаёти ва соғлиғига, атроф-муҳитга зарар етказмаслик.
Қонун лойиҳаси билан батафсил қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.