Квадрокамерали ва 7000 мАс батареяли ҳамёнбоп Galaxy M12 сертификациядан ўтди

  •   DiMaX
  •  3932
  •  05.12.2020 12:21

Квадрокамерали ва 7000 мАс батареяли ҳамёнбоп Galaxy M12 сертификациядан ўтди

Аввалроқ Galaxy A12 смартфони Geekbench сервисида имтиҳон топширган ва Samsung расмий сайтига чиққан эди. Инсайдерларга кўра, уни баъзи мамлакатлар бозорига Samsung Galaxy M12 модели сифатида тақдим этишади.

ЎҚИНГ: Янги ҳамёнбоп – 7000 mAh батареяли Samsung смартфонини ҳар томонидан томоша қиламиз!

Samsung компанияси ушбу гаджетини аллақачон Bluetooth SIG ҳамда Wi-Fi Alliance ташкилотларида сертификациядан ўтказди, дейишмоқда инсайдерлар. Galaxy M12 уларнинг маълумотлар базаларида SM-M127F ва SM-M127G кодли рақамлари остида қайд этилган.

Компания уни қадоғиданоқ энг янги – Android 11 операцион тизим талқини билан чиқаради.

ЎҚИНГ: Samsung смартфон ва планшетларига Android 11 (One UI 3.0) келишининг расмий йўл харитаси

Сертификация маълумотларига қараганда, Galaxy M12 модели 2,4 ГГц диапазонидаги Wi-Fi ҳамда Bluetooth 5.0 интерфейсларига эга.

Миш-мишларга кўра, бу смартфон диагоналига 6,55 дюймлик Infinity-V дисплей билан жиҳозланган. Унинг бош камераси тўртталик; энг кучли жиҳатларидан бири эса нақ 7000 мА/соатлик аккумуляторидир.

ЎҚИНГ: Master Lu’дан иккита рейтинг: Ноябрда чиққан энг қудратли ҳамда энг равон ишловчи смартфонлар

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!