«Малика»даги энг ҳамёнбоп Xiaomi смартфонидан ҳам арзон, тағин ромсиз Honor 7 тақдим этилди!

  •   DiMaX
  •  3057
  •  19.05.2018 11:45

«Малика»даги энг ҳамёнбоп Xiaomi смартфонидан ҳам арзон, тағин ромсиз Honor 7 тақдим этилди!

Honor 7X, 7C ҳамда 7A моделларидан сўнг, Huawei компанияси ушбу туркумнинг энг арзон вакилини расман намойиш этди. У шунчаки Honor 7 деб номланади, аммо уни 2015 йилдаги Honor 7 билан адаштирмаслик керак.

ЎҚИНГ: Honor Play 7C тақдим қилинди: Xiaomi Redmi 5'га муносиб рақиб

Honor 7 ҳозирда урфга кирган ромсиз экран дизайнига эга. Унинг 5,45 дюймлик дисплейи тасвир аниқлиги HD+ форматида, яъни 720х1440 пикселли. Трендга кўра, экраннинг томонлари ҳам ўзаро 18:9 нисбатда.

Ушбу смартфонда бармоқ изи сканери йўқ. Асосий ва олд камералари тегишлича 13 ва 5 мегапикселли якка модулларга эга.

ЎҚИНГ: Honor 10: флагман ярим нархида тақдим қилинди

Huawei бу янги гаджети учун «электрон юрак» тарзида тўрт ядроли MediaTek MT6739 процессорини танлаган. Телефоннинг тезкор хотираси 2 гигабайт, ички флеш-хотираси эса 16 гигабайт ҳажмга эга. Шунингдек, унга яна 256 гигабайтгача ҳажмдаги microSD-карта жойласа бўлади. Кўпчилик смартфонларда бўлганидек, бу хотира картаси иккинчи SIM-карта ўрнига қўйилмайди. Яъни, Honor 7 моделида иккита SIM-карта ҳамда microSD-карта учун алоҳида-алоҳида уячалар ажратилган.

Ушбу смартфон тўртинчи авлод – LTE стандартидаги уяли алоқа тармоғини қўллаб-қувватлайди. Симсиз алоқа учун унга Wi-Fi (802.11n), Bluetooth 4.2, GPS ва ГЛОНАСС модуллари ҳам ўрнатилган. Honor 7 аккумулятори 3020 мА/соатлик ток сиғимига эга.

Янги Huawei смартфонининг энг хурсанд қиларли жиҳати – унинг нархидир. Ахир, Хитойда бу девайс учун 599.00 йен миқдорида нарх белгиланган, бу эса тахминан 93,89 АҚШ долларига тенг! Уч хил – қора, тилларанг ва мовий корпуслардаги Honor 7 смартфони 22 майдан савдога чиқарилади. Яъни, энг «халқпарвар» смартфонсоз – Xiaomi’нинг айни дамдаги энг арзон Redmi 5A моделидан ҳам Honor 7 арзонга тушяпти!

ЎҚИНГ: Энг арзон Xiaomi смартфони энг қиммат Samsung флагманидан қайси кўрсаткичда ўзиб кетди?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.