Samsung Galaxy J4+ ва J6+: бир йўла иккита арзон смартфон
Samsung алоҳида тадбирларсиз иккита янги ва арзон смартфонлари — Galaxy J4+ ва J6+ ҳақида маълумот берди. Шундан ҳам билса бўладики, компания ўзининг бюджет линейкасидан ҳали бери воз кечмайди
ЎҚИНГ:РАСМАН: Samsung тўрт модулли бош камерага эга смартфон тақдимотига таклиф қиляпти!
Galaxy J4+
Ташқи томондан смартфонлар одатдагидек кўринади: Жилосиз корпус ва томонлари нисбати 18:9 бўлган кенг ўлчамли экран. Иккала смартфон учун ҳам дисплей диагонали 6-дюймни ташкил этади, формати — HD+. Катта модели бўлмиш J6+ бармоқ излари сканери билан мақтаниши мумкин, у қурилманинг ўнг чеккасида жойлашган. J4+’да эса сканер умуман бўлмайди.
ЎҚИНГ:Samsung ҳамёнбоп Galaxy J смартфонларидан бутунлай воз кечмоқчи!
Galaxy J6+
Galaxy J4+’нинг камераси 13 Мп бўлган битталик модулга эга. J6+ эса 13+5 Мп бўлган бир йўла иккита модуль билан таъминланади. Иккала смартфон ҳам максимал частотаси 1,4 ГГц бўлган тўрт ядроли процессорга эга бўлади. Тезкор хотира 2 ёки 3 ГБ бўлиши мумкин, албатта модификациясига қараб.
Смартфонларнинг нархи ҳақида ҳозирча ҳеч қандай хабар йўқ.