Тим Кукка мактуб: «Apple Watch мени бир ўлимдан сақлаб қолди!»

  •   DiMaX
  •  200
  •  15.05.2018 11:10

Тим Кукка мактуб: «Apple Watch мени бир ўлимдан сақлаб қолди!»

«Ақлли» соат ва билагузуклар сингари тақилувчи гаджетлар кишиларнинг саломатлигини сақлаш ҳамда назорат қилишда жуда қўл келмоқда. Яқинда гонгконглик 76 яшар Гастон Д’Акуино (Gaston D'Aquino) ҳаётида юз берган воқеа ҳам бунга яққон мисолдир.

ЎҚИНГ: Apple Watch: вақт, мулоқот ва соғлик инновацион назорат доирасида

Жорий йилнинг биринчи апрелида Д’Акуино билагидаги Apple Watch хавотирли сигнал чалиб, унинг юрак уриши тезлашгани ҳақида хабар берган. Ҳолбуки, бу пайтда у ўзини мутлақо соғлом ҳис этаётган эди. Шундай бўлса-да, ҳар эҳтимолга қарши такси чақириб, тезда касалхонага боради. Электрокардиограмма орқали текширувда аниқланишича, Д’Акуино юрагидаги учта асосий артерия томиридан иккитаси буткул тиқилган, учинчиси ҳам 90 фоизга ёпилиб улгурган экан. Яъни, исталган пайтда унинг юраги хуруж қилиб қолиши мумкин эди; шу боис шифокорлар дарҳол уни операция қилишган ва хавф ортда қолган.

Шундан кейин Гастон Д’Акуино купертинолик корпорация раҳбари Тим Кукка миннатдорчилик мактубини йўллаган. Ушбу хатида у Apple Watch туфайли ташаккур изҳор этган ва, ушбу девайсни юрагида муаммоси бор инсонлар учун аъло қурилма сифатида реклама қилишни ҳам тавсия қилган.

Айтиш керакки, илгари ҳам шунга ўхшаш ҳолатлар учраган.

ЎҚИНГ: Apple Watch’нинг инсултни тўхтатиши исботланди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.