Xiaomi Mi 8: янги «жонли» суратларда кўп жиҳатлар ошкор бўлди!

  •   DiMaX
  •  1134
  •  28.05.2018 10:24

Xiaomi Mi 8: янги «жонли» суратларда кўп жиҳатлар ошкор бўлди!

Хитойлик корпорация ўзининг саккиз йиллигига бағишланган Xiaomi Mi 8 флагман смартфонини тақдим этишига саноқли кунлар қолди. Бу орада инсайдерлар у ҳақда тобора аниқ маълумотлар тарқатишмоқда.

ЎҚИНГ: Шаффоф корпусли Xiaomi Mi 8’ни «жонли» ва расмий видео ҳамда суратларда кўрамиз!

Куни кеча – 27 май куни мазкур смартфон қадоғининг янги «жонли» расмлари интернетга чиқди. Унинг қутиси ўта содда дизайнда бўлиб, минималистик кўринишга эга. Қути қора картондан ишланган, унинг юза қисмида – қопқоғи устида ҳатто телефоннинг тасвири ҳам йўқ, фақат 8 рақами туширилган.

Қадоқнинг орқа томони эса бизга Xiaomi Mi 8 ҳақида кўпроқ маълумот беради. Бу ерда ушбу моделнинг асосий техник хусусиятлари ҳамда унинг жамланмасига кирувчи аксессуарлар ҳақидаги маълумотлар туширилган.

ЎҚИНГ: РАСМАН: Xiaomi компанияси 3D Face сканерига эга Mi 8 флагманининг тақдимот кунини маълум қилди

Қадоқдаги маълумотга кўра, Xiaomi Mi 8 флагмани 2,8 ГГц такт частотасида ишловси саккиз ядроли Qualcomm Snapdragon 845 процессорига эга. Мазкур чипсет жамланмасида Adreno 630 график процессори ҳамда X20 LTE мобил модеми мавжуд. Смартфоннинг тезкор ва доимий хотираси тегишлича 6 ва 64 гигабайт ҳажмга эга. Унинг қўш объективли асосий камераси 20 мегапикселли суратлар ола билади. Шунингдек, бу камера «сунъий онг» – AI технологияси билан бойитилган. Корпусида замонавий USB Type-C портига эга Mi 8 девайси Dual GPS технологиясига ҳам эга.

Xiaomi Mi 8 жамланмасида, қадоғида ёзилишича, USB Type-C портига 3.5 миллиметрлик қулоқчинни уловчи переходник ҳам киради. Шунга қараганда, бу флагманда анъанавий қулоқчин тирқиши бўлмаслиги аниқ.

Мазкур смартфоннинг нархлари аллақачон дўконларга чиқарилгани ҳақида ҳам ёзганмиз. Бу борадаги янгиликларни биз билан бирга кузатинг.

ЎҚИНГ: Иш ҳолатидаги Xiaomi Mi 8 «жонли» видеода: бармоқ изи сканери экранда экан!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.