Xiaomi’нинг яна учта оммабоп смартфонига MIUI 10 прошивкаси «қўш камерали» эффектини бахш этди!

  •   DiMaX
  •  2192
  •  01.10.2018 11:06

Xiaomi’нинг яна учта оммабоп смартфонига MIUI 10 прошивкаси «қўш камерали» эффектини бахш этди!

Хабарингиз борки, «хитойча Apple» ўзининг мобил қурилмалари учун глобал MIUI 10 график қобиғига асосланган барқарор прошивкаларни тарқатиш жадвалини эълон қилган. Шу режага кўра, кейинги кунларда яна учта русумдаги смартфон янги прошивкага эга бўлди.

ЎҚИНГ: РАСМАН: Xiaomi смартфонларнинг барқарор глобал MIUI 10’гача янгиланиш режасини эълон қилди!

Янги прошивкани ҳамёнбоп Redmi 6A моделига 28 сентябрь куни тарқатила бошлаганди. Энди эса Xiaomi компанияси Redmi 6 ҳамда Redmi 5 Plus русумли қурилмалари учун ҳам ушбу апдейтни «ҳаво орқали» жўнатмоқда.

Айтиш керакки, ушбу MIUI 10 Global Stable ROM прошивкаси асосида Android 8.1 Oreo операцион тизим талқини ётади. Xiaomi смартфонларига ушбу прошивка бир қатор янги имкониятлар бахш этади. Энг асосийларидан бири – якка моделли камерага эга Xiaomi смартфонлари ҳам энди портрет режимида – боке эффекти билан суратга ола биладиган бўлади. Маълумки, ушбу режим қўшалоқ камерали смартфонларнинг муҳим имкониятларидан ҳисобланади. Энди эса, MIUI 10 асосидаги прошивкага эга бўлган арзон Xiaomi телефонларининг ҳам асосий, ҳам олд камералари ушбу хусусиятни ўзлаштириб олаётир.

Айтиш керакки, Redmi 5 Plus смартфони Terashop.uz интернет-дўконимизда 1 129 000 сўмдан бошланувчи нархларда сотилмоқда, улар орасидан ранги, хотира ҳажми ўзингизга маъқул келадиганини танлаб, шу ондаёқ харид қилиш учун мана бу ҳавола орқали ўтишингиз мумкин. Redmi 6A моделини эса 879 000 сўмдан бошланган нархлар белгиланган, уларга онлайн буюртма бериш учун мана бу ҳавола орқали ўтсангиз бўлади. Redmi 6 русумли смартфонлар нархи эса 1 119 000 сўмдан бошланади, уларни кўриб, сотиб олиш учун мана бу ҳавола ёрдамида онлайн дўконимизга ўтилади.

ЎҚИНГ: Terashop.uz’даги 1 500 000 сўмгача нархли Xiaomi смартфонлари (2018 йил 19 сентябрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул элтиб берилади!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.