Xiaomi заводида роботлар сониясига биттадан смартфон чиқаради!

  •   DiMaX
  •  1511
  •  15.02.2020 16:18

Xiaomi заводида роботлар сониясига биттадан смартфон чиқаради!

Куни кеча ўтказган тақдимотида Xiaomi компанияси Mi 10 ҳамда Mi 10 Pro флагманларини тақдим этганди. Шунингдек, ушбу онлайн конференцияда бош директор яна компания фаолияти ва режаларига доир айрим маълумотларни ҳам айтган.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi 10’нинг янги рекорди: 1 дақиқада 30 миллион доллар!

Бош директор Лэй Цзюнь (Lei Jun) эълон қилишича, Xiaomi смартфонларни терувчи автоматлаштирилган фабрика қурилишининг биринчи босқичи самарали якунланган. Мазкур экспериментал корхона Пекин шаҳридаги Ичжуан саноат ҳудудида жойлашган ва, Xiaomi лидерининг таъкидлашича, унинг «автоматизация даражаси ўта юксак».

Лэй Цзюнь сўзларига кўра, Xiaomi ўз маҳсулотлари териладиган, бутунлай автоматлаштирилган заводларнинг янги авлодини тайёрламоқда. Уларда автоматлаштирилган ишлаб чиқариш линиялари ҳамда 5G каби янги технологиялар қўлланади ва роботларнинг хизматидан кенг фойдаланилади. Шунинг эвазига ишлаб чиқариш унумдорлиги ошади – роботлар одамларга нисбатан 60 фоизга тезкорликда, яъни дақиқасига 60 донадан смартфон тера олади!

Xiaomi раҳбарининг сўзларига кўра, компания ўзининг ушбу йўналишда ишловчи махсус бўлинмасини икки йил аввал яратган. Янги автоматлаштирилган завод аллақачон очилишга ҳам тайёр, фақат мамлакатдги коронавирус эпидемияси туфайли режаларни ўзгартиришга тўғри келмоқда.

ЎҚИНГ: Хитойда коронавирус эпидемиясининг илк фойдаси намоён бўлди!