Яқинда тақдим этиладиган Galaxy A7 (2018) смартфони Geekbench’да «қўлга тушди»!

  •   DiMaX
  •  2014
  •  31.07.2018 12:57

Яқинда тақдим этиладиган Galaxy A7 (2018) смартфони Geekbench’да «қўлга тушди»!

Аксарият мухлислари асосий эътиборини 9 августда тақдимоти бўладиган Galaxy Note 9 фаблетига қаратаётган бир пайтда, Samsung бошқа моделлар устида ҳам ишлаяпти. Шулардан бири – ўрта нарх тоифасига мансуб смартфон Geekbench сервисида текшириб кўрилган.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy S10: узоқ кутилган функциясининг қандай ишлаши маълум бўлди

Ушбу бенчмарк сервисининг маълумотлар базасида Samsung компаниясининг янги, ҳали расман маълум қилинмаган янги телефони ошкор бўлди. Жанубий кореялик гигант уни SM-A750FN кодли номи остида синовдан ўтказиб кўрган.

Кузатувчиларнинг тахминича, янги қурилма бозорга Galaxy A7 (2018) модели сифатида тақдим этилади. Мана, унинг Geekbench’даги якка ядроли ҳамда кўп ядроли тестларда кўрсатган натижалари:

ЎҚИНГ: Сирли рўйхат: Samsung бу йил тақдим қиладиган смартфонлар

Samsung янги смартфонига ўзининг ишланмаси – Exynos 7885 процессорини ўрнатган. Ушбу чип саккизта ядрони ўзида бирлаштирган: 2,2 ГГц частотали иккита Cortex-A73 ҳамда 1,6 ГГц частотали олтита Cortex-A53 ядролари. Тасвирлар билан ишлаш учун эса Mali-G71 MP2 контроллери масъул.

Exynos 7885 платформаси симсиз алоқанинг Wi-Fi 802.11ac ҳамда Bluetooth 5.0 талқинларини қўллаб-қувватлайди. Ундаги интеграциялашган LTE модем уяли алоқа тармоғи орқали 600 Мбит/сониягача тезликда маълумот алмашиш имконини беради.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда интернет тезлиги неча баробарга ошди?

Galaxy A7 (2018) дея тахмин қилинаётган янги смартфон 4 гигабайтлик тезкор хотира билан, Android 8.0 Oreo операцион тизими бошқаруви остида ишлайди.

Жанубий кореяликларнинг ушбу девайси дисплейи ҳамда камералари ҳақида ҳозирча маълумот йўқ. Galaxy A7 (2018) тақдимоти эса ҳозирги ёки кейинги чоракда бўлиб ўтиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Смартфон портлашидан қўли ва юзи майиб бўлган қизчанинг оиласи Samsung’дан 250 000 доллар талаб қилмоқда

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!