Samsung расмий реклама роликларида Galaxy S10’ларнинг асосий хусусиятларини кўрсатиб берди!

Galaxy S10 туркуми флагманлари ҳақида кўплаб маълумотларга эгамиз, аммо улар норасмий эди. Кеча эса уларнинг муҳим жиҳатларини акс эттирувчи расмий реклама роликлари тарқалди.

Galaxy S10 харидорларига – ҳали тақдим этилмаган Galaxy Buds симсиз қулоқчини совға!

Янги флагманлар учун олдиндан буюртма олиш улар расман намойиш этилган куниёқ очилади. Шунингдек, аввалдан буюртма берувчилар учун сирли совға ҳам бор экан!

ЭКСКЛЮЗИВ: Galaxy S10 ва S10+ флагманларининг илк видеотавсифи!

Машҳур видеоблогер Маркес Браунли стандарт Galaxy S10 ҳамда Galaxy S10+ смартфонларининг биринчи видеотавсифини тақдим этди. Улар кўпроқ Galaxy Note туркумидаги фаблетларга ўхшаб кетади.

Galaxy S10 флагмани iPhone’ларни ҳатто оригинал Apple қувватлагичидан ҳам тезроқ симсиз қувватлайди!

FCC вакилларининг тасдиқлашларича, Galaxy S10 флагманлари Reverse Charging технологиясига эга: улар Qi стандартини қўллаб-қувватловчи қурилмаларни 9 ваттлик қувватда симсиз зарядлай олади.

Galaxy S10 флагманлари «арзонлади»: расмий ва «жонли» суратлар, барча вариантлари, ранглари, нархлари ва янги маълумотлар!

Учала моделдаги Galaxy S10 смартфонларининг барча хотира вариантлари, уларнинг аниқ нархлари ҳамда корпусининг ранглари, хусусиятлари ҳақидаги янги маълумотлар билан битта мақолада танишинг!

Galaxy S10’нинг ишлаётган ҳолдаги «жонли» суратлари Samsung’нинг янги сервисини фош этди!

Samsung компанияси Galaxy S10 флагманлари билан бирга бир нечта янги сервисларини ҳам тақдим этиши кутилаётир. Slashleaks ресурси эълон қилган навбатдаги «жонли» расм ва скриншот ҳам бунинг далилидир.

Samsung Galaxy S10 смартфонларининг Европадаги нархлари маълум қилинди!

TuttoAndroid ресурси Galaxy S10 туркуми смартфонларининг қандай рангларда сотувга чиқишини ҳамда аниқ нархларини эълон қилди.

Samsung Galaxy S10 туркумидаги учта флагман битта расмий суратда!

Шаффоф ғилофда бўлса-да, смартфонлар дизайнидаги асосий элементларни кўриш мумкин: Galaxy S10 Lite қўшалоқ асосий камерага эга бўлса, қолган икки моделда уч модулли бош камера мавжуд.

Samsung’нинг илк 5G-смартфони – 6 камерали Galaxy S10 X нархи, савдога чиқиш куни ва жиҳатлари эълон қилинди!

Galaxy S10 X номидаги «Х» қисми Galaxy туркумидаги смартфонларнинг ўн йиллигини англатади. Шунингдек, у «eXperience» («тажриба») ҳамда «eXpand» («кенгайиш, кенгайтма») сўзларига ҳам ишора қилади.

Galaxy S10 Lite (ёки S10 E) камида 128 ГБ хотирага, Galaxy F буклама смартфони эса нақ 12 ГБ «оперативка»га эга!

Инсайдерлар барча моделлардаги Galaxy S10 ҳамда Galaxy F буклама смартфонининг тезкор ва ички хотиралари ҳақидаги маълумотларни ошкор этишди.

Samsung тасодифан ўз расмий сайтида Galaxy S10 суратини чиқарди!

Samsung ўз хатосини пайқаб қолиб, тезда мақоладаги расмни алмаштириб қўйган. Аммо шунгача суратни сақлаб олганлар уни интернетга чиқариб юборишган.

Ниҳоят, Galaxy S10 тақдимот кунини Samsung расман эълон қилди!

Реклама постерида 10 рақами ҳамда қайрилма дисплейли иккита смартфон қирралари акс этган. Шунингдек, унда тақдимот санаси айтилган ва намойишни тўғридан-тўғри жонли эфирда кузатиш мумкинлиги ёзилган.

Galaxy S10 сифатли «жонли» суратда: юпқа ромли, четлари қайрилма дисплей «тирқиш»идаги камера!

Бундан ташқари, инсайдер Galaxy S10 моделининг битта хусусиятини тасдиқлаган. Яъни, худди Huawei Mate 20 Pro флагманида бўлгани каби, у ҳам смартфонларни симсиз қувватлай олади.

Galaxy S10 ҳамда S10 Lite илк «жонли» ва сифатли расмларда!

Мобил қурилмалар саноатида таниқли инсайдер Ice Univerce ўзининг Twitter-саҳифасида иккита янги сурат эълон қилди. Булар Galaxy S10 туркумининг иккита моделдаги смартфонлари расмларидир.

«ЖОНЛИ» ВИДЕО: Galaxy S10 экрани «тирқиш»идаги олд камера кўп функцияли LED-чироқ билан ўралган!

Ҳалқасимон LED-чироқ орқали турли маълумотлар, жумладан – аккумулятор қуввати кам қолганлиги кабилар ҳақида ҳам хабар берилади. У смартфонлардаги анъанавий билдиришномалар чироқчасининг ўрнини босади.

Ишлаётган ҳолдаги Galaxy S10’ни илк бор «жонли» томоша қиламиз!

Ice Universe унинг қайси модел – Galaxy S10 ёки S10 Plus эканлигини ва бу расмни қаердан олганлигини ҳам айтмаган. Негадир Твиттерда эълон қилинганидан сўнг икки соат ўтиб, суратни ўчириб ташлаган.

«Жонли» сурат: Galaxy S10 экранидаги «тирқиш» Galaxy A8s’никидан кичкинароқ экан!

Galaxy A8s дисплейидаги «тешик» диаметри 6,7 миллиметрга тенг. Galaxy S10 моделида эса бу кўрсаткич 2–3 миллиметрга кичкинароқ бўлишини таниқли инсайдер Ice universe «жонли» расм билан исботлади.

«Жонли» Galaxy S10 жамоат жойида «қўлга тушди»!

Худди шундай якка модулли олд камера Galaxy S10 ҳамда Galaxy S10 Lite моделларида қўлланилиши, Galaxy S10+ версиясида эса селфи-камера қўшалоқ бўлиши айтилмоқда.

Учта моделдаги Galaxy S10: суратлари, жиҳатлари, АНИҚ нархлари, тақдимот ва савдога чиқиш кунлари!

Кейинроқ ҳали Galaxy S10’нинг 5G-версияси ҳам сотувга чиқади. Унинг янада қиммат бўлиши аниқ, демак – 1765 доллар дегани ҳали унчалик ҳам қўрқинчли нарх эмас...

Учталик камерали Samsung Galaxy S10 иккита «жонли» суратда!

Айримлар Galaxy S10+ бош камераси 4, қолган моделлари 3 модулли бўлади, дейишса, бошқа инсайдерлар фикрича Galaxy S10 Lite битта, S10 иккита, S10+ эса учта сенсорли бош камерага эга, демоқдалар.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш