Xiaomi кутилмаганда антиқа гаджет тақдим қилди

Xiaomi кутилмаганда антиқа гаджет тақдим қилди

Xiaomi компанияси янги фойдали бир қурилма тақдим қилди. Қурилмани финжон остига қўйсангиз кофени иситиб беради. Бу ҳали ҳаммаси эмас: девайс 10 ваттлик симсиз қувватлагич вазифасини ҳам бажаради.

Қурилма кофе ҳароратини +55°C даражада ушлаб туради. Иситиш учун финжонни қурилма, яъни таглик устига қўйиш керак. Бундай симсиз иситиш қурилмаси анъанавий симли воситалардан фарқ қилади. У мутлақо хавфсиз ва керакли ҳароратни барқарор ушлаб тура олади. Тўрт соатлик нофаолликдан кейин иситиш автоматик тарзда ўчирилади.

Финжоннинг ўзи оддий керамикадан қилинган - чидамли ва ишончли. Айтилишича, уни сувда бемалол ювиш ва тозалаш мумкин.

Таглик нафақат кофени иситиши, балки Xiaomi, Huawei, Samsung ва Apple каби компаниялар смартфонларини бемалол симсиз зарядлаши ҳам мумкин.

Ушбу фойдали иситиш ва зарядлаш қурилмаси 26 долларга баҳоланмоқда.

Ҳусан Қодиров тайёрлади.

ЎҚИНГ: Samsung Xiaomi'дан "ўғирласа" қандай бўлади?