Бунақаси бўлмаган: ғишт ўрнига iPhone’лардан девор қуришди! (+видео)

  •   DiMaX
  •  889
  •  05.06.2020 17:42

Бунақаси бўлмаган: ғишт ўрнига iPhone’лардан девор қуришди! (+видео)

TikTok ижтимоий тармоғида «minhhienapple» никли фойдаланувчи антиқа видеолавҳа эълон қилди. Унга кўра, Вьетнамда эски iPhone’ларни териб девор қуришган.

ЎҚИНГ: TikTok ҳақида 10 статистика

Уй атрофини ўраб турувчи тўсиқ турли русумлардаги айфонлардан ясалган, улар орасида, масалан, iPhone 6 ҳамда iPhone 7 яққол кўриниб турибди. Антиқа «қурилиш материали»нинг ранглари ҳам, ўлчамлари ҳам турлича. Айфон териб қурилган девор қизиқ кўринишидан ташқари, мустаҳкам ҳам бўлса керак.

Оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, видеолавҳани эълон қилган вьетнамлик сервис марказида ишлайди, шу боис ҳам бу қадар кўп iPhone корпуси тўплашга эришган.

ЎҚИНГ: Мазкур тармоқда битта реклама 25 дона iPhone 11 Pro нархига тенг, лекин бу ҳали ҳолваси!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!