Telegram’да компютер тизимлари учун ҳам овозли қўнғироқ ишга тушди

Telegram’да компютер тизимлари учун ҳам овозли қўнғироқ ишга тушди

Telegram хизмати мобил илова орқали аудио-қўнғироқларни ўтган март ойи якунида ишга туширган эди. Энди эса Telegram мессенжери Mac, Windows ҳамда Linux операцион тизимларида овозли қўнғироқларни амалга ошириш имконини берувчи функцияни синов тариқасида ишга туширди. Бу тўғрида мессенжернинг расмий Twitter-аккаунтида хабар берилмоқда. Иловани юклаб олиш.

Овозли қўнғироқлар Telegram Desktop’нинг альфа-версия, яъни бошланғич талқинида мавжуд. Унинг орқали бошқа фойдаланувчиларга қўнғироқ қилиш, шунингдек охирги қўнғироқлар рўйхатини кўриш мумкин. Иловада махфий қўнғироқлар учун созламалар ҳам бор.

Махфий чат мессенжерлари каби, бунда ҳам қўнғироқни шифрлаш мумкин. Қўнғироқни шифрлаш орқали унинг хавфсизлигини таъминлаш учун, Telegram Desktop қўнғироқ пайтида, илованинг мобил версиясидаги каби, қўнғироқ ойначасида тўртта смайликни кўрсатади. Уларни суҳбатдошнинг экранидаги виртуал рамзлар билан таққослаш ва шу орқали мессенжернинг суҳбатни қанчалар аниқ шифрлашига амин бўлиш мумкин.

Telegram Desktop’да суҳбатларни аудио-қулоқчинларни колонкаларга улаш орқали амалга ошириш мумкин.

Telegram’нинг огоҳлантиришича, илова синов талқинда бўлгани боис, беқарор ишлаши ҳам мумкин. Аудиоқўнғироқларнинг қачондан тўлиқ ишга туширилиши номаълум.