5 000 мА/соат аккумуляторли Redmi 8A 100 доллардан ҳам арзонроқ нархда тақдим қилинди

5 000 мА/соат аккумуляторли Redmi 8A 100 доллардан ҳам арзонроқ нархда тақдим қилинди

Redmi 8A тақдимоти билан Redmi брендининг қуйи тоифа смартфонлари сони яна биттага кўпайди.

Ўтган йилги Redmi 7A'нинг давомчиси бўлган янги телефоннинг қатор жиҳатлари такомиллаштирилган. Redmi 8A 6.22" IPS дисплей, 5 000 мА/соат сиғимли аккумулятор ва Xiaomi'нинг янги Aura Wave дизайнига эга.HD+ тиниқликдаги дисплейнинг юқори қисмида 8 мегапикселли селфи камерани ўзида жойлаган томчи тирқиш бўлса, устки қисми Gorilla Glass 5 ойнаси билан ҳимояланган. Орқа панелга ўтсак, бу томонда битта қўш-PD автофокусли 12МП f/1.8 Sony IMX363 камераси борлигини кўрамиз. Смартфонга бармоқ изи сканери ўрнатилмаган, биометрик маълумотлардан фақат Юзни таниш бор.Корпус остида Snapdragon 439 чипи, 2/3ГБ тезкор, 32ГБ доимий хотира мавжуд. Redmi 8A Android 9 Pie асосидаги MIUI 10'да ишлайди, лекин тез фурсатларда MIUI 11 фойдаланувчи интерфейси тизим янгиланиши орқали тақдим қилинади.5 000 мА/соат сиғимга эга аккумуляторни Type-C порти орқали 18 ваттли зарядлаш технологияси билан қувватлаш мумкин. Лекин қадоқда 10 ваттли адаптер бўлади. Қурилмада сувга чидамлиликнинг P2i даражаси, microSD ва иккита SIM карта уяси, IR порти (пульт учун) ва 3.5 мм аудио жек бор.Гаджетни 30 сентябрдан бошлаб Xiaomi Ҳиндистон ва Flipkart орқали сотиб олиш мумкин бўлади. Корпус ранглари гаммаси Sunset Red, Ocean Blue ва Midnight Blue'дан иборат. 2/32ГБ версияли модель 91 доллар, 3/32ГБъли талқини эса 98 доллар туради.

ЎҚИНГ: Redmi Note 8 глобал талқинда кутилмаган нархда тақдим қилинди!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!