89 долларга тушар экан: Kickstarter ўзингиз ҳам самартфон ясай олишингизни айтмоқда

  •   Saroy
  •  624
  •  17.10.2018 09:48

89 долларга тушар экан: Kickstarter ўзингиз ҳам самартфон ясай олишингизни айтмоқда

MakerPhone номли тўплам билан истаган киши ўзига телефон ясаб олса бўлади, яна атиги 89 долларга.

Ҳаммадан ажралиб туришни истайсизми? Бунинг учун iPhone’нинг энг сўнгги моделини ҳаммага кўз-кўз қилиб юришингиз ҳам мумкин, ёки бўлмаса ўз қўлингиз билан ясаган телефонингизни ҳам намойишкорона олиб юришингиз мумкин. Бу арзон, ўзига хос, қолаверса ўзингизга бўлган ишончни ҳам оширади. Хорватиялик CircuitMess стартапининг  MakerPhone конструктори сизга шундай имконият беради.

Телефон яратиш учун тўпламга 1,8-дюймли дисплей, сиғими 600 мАч бўлган аккумулятор, 4 мегабайтли хотира платаси ва  128 овоз платасида SD-карта, Wi-Fi, GSM ва Bluetooth модуллари, тўртпозицияли жойстик, аоссий плата, шунингдек тугмачалар, светодиодлар ва албатта, ушбу матоҳларни бир жойда сақлайдиган корпус киради. Телефон конструктори 89 долларга тушади, уни ким  хоҳласа,  2019 йил баҳорда олиши мумкин.

Телефонни ҳар ким ўзининг ақли етганича йиғиши мумкин. Ким ҳали электроника устаси эмас экан, ишлаб чиқарувчилар ундайларга телефонни йиғиш бўйича алоҳида йўриқнома тақдим этади.

Агар тезкор равишда йиғмоқчи бўлсангиз, телефонни йиғиш, созлаш ва дастурлашни 7 соатда амаллашингиз мумкин. Телефон арзонга тушади лекин кўп функцияни бажаради: қўнғироқдан ташқари, унда интернетга кириш мумкин, мусиқа тингласа бўлади ва оддий ўйинларни бемалол ўйнайсиз.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!