Абитуриентлар учун қулайлик: маҳаллий ва хорижий университетлар онлайн учрашувига марҳамат!
Жорий йилнинг 15-20 июнь кунлари битирувчилар учун Ўзбекистон ва хорижий энг нуфузли университетлар вакиллари билан онлайн учрашув ўтказилмоқда. Мазкур лойиҳа Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги АКТга ихтисослашган мактаб «Рақамли Авлод Ўзбекистон» (Digital Generation Uzbekistan) жамоаси билан ҳамкорликда ташкил қилинмоқда, деб ёзади АКТ вазирлиги.
ЎҚИНГ: Инҳа университетига кириш имтиҳонлари илк бор онлайн режимида ўтказилади
Онлайн суҳбатда иштирок этаётган олийгоҳлар қаторида қуйидагилар мавжуд:
- Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети;
- Жанубий Кореядаги ИНҲА Унивеситети;
- Тошкент шаҳридаги ИНҲА Университети;
- Тошкент шаҳридаги Амити Университети;
- Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер Университети;
- Тошкент шаҳридаги Вебстер Университети.
Онлайн учрашув Рақамли Авлод Ўзбекистон (Digital Generation Uzbekistan) жамоасининг расмий YouTube-каналида жонли эфирга узатилади. Бунда битирувчи ва барча қизиқувчилар университетлар вакилларидан ўзларини қизиқтираётган саволларига батафсил жавоб олишлари мумкин.
«Рақамли Авлод Ўзбекистон» жамоасининг YouTube’даги расмий каналига ушбу ҳавола орқали ўтилади.
ЎҚИНГ: Тошкентда технология йўналишидаги яна бир хорижий университет филиали очилади