Атиги 289 долларлик 5G-смартфон июндаёқ чиқади ва кейин у 145 долларгача арзонлашади!

  •   DiMaX
  •  1765
  •  31.05.2019 14:29

Атиги 289 долларлик 5G-смартфон июндаёқ чиқади ва кейин у 145 долларгача арзонлашади!

China Mobile компанияси Хитойдаги телекоммуникация хизматларининг асосий тақдим этувчиси ҳисобланади. Бундан ташқари, у ўзининг смартфонларини ҳам чиқаради ва улар замонавий функцияларни ҳамёнбоп нархда таклиф этиши билан ажралиб туради.

ЎҚИНГ: «Ёмон ҳаво». 5G бизни 80-йилларга қайтариб ташлайди(ми?)

Хабарларга қараганда, China Mobile кенг халқ оммаси учун энг арзон 5G-смартфонни тайёрламоқда. Ўзиям унинг тақдимоти яқин – кейинги ойдаёқ бўлиб ўтади!

Бешинчи авлод уяли алоқа тармоғини қўллаб-қувватловчи смартфонларнинг ўртача нархи ҳозирда 1000 доллар атрофида. China Mobile вице-президенти Цзянь Цинь (Jian Qin) эса, мазкур компания 5G-смартфонни атиги 280 долларга таклиф этишини айтди. Бугина эмас – бора-бора уларнинг нархи 145 долларгача туширилади, деган у.

5G технологияларининг оммалашувини осонлаштириш мақсадида, China Mobile кўп ўлчамли биллинг моделини ўрганиб чиқаётир. Бунда абонентлар SIM-картани ёки телефон рақамини алмаштирмасдан туриб 5G тармоғига ўтиб кетаверишлари мумкин бўлади, дейди Цзянь Цинь.

ЎҚИНГ: Нидерландияда юздан ортиқ қушнинг ўлимига сабаб бўлган 5G синовини UzMobile Ўзбекистонда ҳам ўтказди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.