Beeline’дан 100 Мб бепул интернет
Beeline алоқа оператори “Beeline Uzbekistan иловасини юклаб олганлар учун 100 Мб” акциясини бошлади. Акция шартларига кўра, Beeline абонентлари компаниянинг мобил иловасини юклаб олганларида, 7 кун мобайнида 100 Мб бонусга эга бўладилар.
Бонусга эга бўлиш учун қуйидагилар зарур:
– Beeline Uzbekistan иловасини юклаб олиш (Юклаб олиш учун манзил: Android va iOS);
– “Акциялар” – “Махсус таклифлар” бўлимига кириш;
– “Beeline иловани юклаш учун бонус” танлаш;
– “Ёқтириш” тугмасини босиш.
Агар абонент иловани аввалдан юклаган бўлса, уни қайта юклашнинг ҳожати йўқ, шунчаки тугмани босиб бонусни олиш мумкин.
Бонусдан фақат бир маротаба фойдаланиш мумкин. Мб миқдорини *103# коди орқали текшириш мумкин. Бонусни ёқтириш учун ҳисобда минимал $0,05 бўлиши лозим. Тафсилотлар www.beeline.uz сайтида.