Beeline эски нарх эвазига интернет трафикини оширмоқчи

Beeline эски нарх эвазига интернет трафикини оширмоқчи

Алоқа оператори Beeline 1 ноябрдан бошлаб, симли интернет абонентлари учун “Янги тезлик” тариф режаларининг шартларини яхшилади. Энди абонентлар эски нарх эвазига икки маротаба кўп трафикка эга бўладилар.

Kun.uz хабарига кўра, интернет-трафик АDSL ва FTTB технологиялари бўйича ёқилган қуйидаги тариф режаларида икки маротабага кўпайтирилган: “Янги тезлик 1”, “Янги тезлик 2”, “Янги тезлик 3”, “Янги тезлик 4” ва “Янги тезлик 5”.

“Buzton абонентлари Beeline симли интернетининг анъанавий юқори сифати билан бир қаторда, эски нарх эвазига икки маротаба кўп имкониятларга эга бўладилар. Мижозларимиз ўзларини янада қулайроқ ҳис этишлари учун барча имкониятларимизни ишга солганмиз, яқин вақт ичида янги хизматар ҳақида хабар берамиз”, – дейди Buzton ҚК бош директори Ораз Абдуразаков.

Аввалдан мавжуд фойдаланувчилар янгиланган тариф режаларига автоматик тарзда ўтказилади.

Тафсилотлар bilan www.fixed.beeline.uz манзилида танишишингиз мумкин.

 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!