Ергеодезкадастрга дронларни олиб кириш ва фойдаланишга рухсат берилди. Қолганларга - йўқ

Ергеодезкадастрга дронларни олиб кириш ва фойдаланишга рухсат берилди. Қолганларга - йўқ

Ергеодезкадастр давлат қўмитасига учувчисиз учар қурилмаларни олиб кириш ва фойдаланиш учун рухсат берилди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорида айтилади, деб ёзади Kun.uz.

Хусусан, энди қўмита ҳузуридаги «Геоинновацион марказ» Ўзбекистон ҳудудига учувчисиз учар қурилмаларни олиб кириш ва фойдаланиш имкониятига эга бўлди.

Олдин рухсат олган хорижий кинокомпаниялар ҳам Ўзбекистон ҳақида фильмларни суратга олиш учун вақтинча дронларни олиб кириш ҳуқуқига эга.

Қолган барча учун дронларни олиб кириш ва фойдаланиш учун Вазирлар Маҳкамасидан махсус рухсатнома олишни талаб қилувчи эски қоидалар қўлланилади.

Ергеодезкадастр, шунингдек, дронлар ишлаб чиқарилишини маҳаллийлаштириш, улардан фойдаланиш бўйича тавсияларни ишлаб чиқиш, операторларни тайёрлашга ёрдам бериш, қурилмаларни таъмирлаш ва уларга хизмат кўрсатиш билан шуғулланади.

Шунингдек, ушбу қўмитадан дронларни ижарага ҳам олиш мумкин бўлади. Бироқ, буни фақат Вазирлар Маҳкамасининг юқорида кўрсатилган рухсатномасини олган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари амалга ошириши мумкин.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!