Facebook’да Dislike ўрнига Emoji смайликлари

Facebook’да Dislike ўрнига Emoji смайликлари

Ўтган ҳафта жаҳондаги энг йирик Facebook ижтимоий тармоғида Dislike тугмаси пайдо бўлиши ҳақида Марк Цукерберг хабар берган эди. Facebook вакили Адам Моссери Re\Code вакиллари билан мулоқотда Dislike кўпчилик тасаввур қилганидан ўзгача бўлишини айтди.

Жуда кўп ижтимоий тармоқлардаги янгиликлар ва воқеа-ҳодисаларга муносабат билдиришнинг биргина йўли бор – “лайк” (ёқди) тугмасини босиш. Аммо барча хабарлар ҳам позитив мазмунда бўлавермаслиги мумкин. Масалан, бахтсиз ҳодиса ҳақида ахборот берилганда “ёқди” дея муносабат билдириш ғалатидир, бу ҳол ўзбек фойдаланувчиларининг ҳам муҳокамаларига кўп бор мавзу бўлган. Facebook эса бу масалани ҳал қилишни кўзлаган.

Ҳозир эса Facebookда янгиликлар тасмасига янгича смайликлар билан муносабат билдириш функцияси синаб кўрилмоқда. Қизиғи шундаки, бу рўйхатда Цукерберг хабар берган Dislike йўқ. Бу ҳақда компания ноаниқ жавоб бериш билан кифояланди. Dislike йўқлиги ҳақида айрим мулоҳазаларни билдириш мумкин: фойдаланувчига бахтсиз хабар ёқмайди (у янгиликлар тасмасида бу хабарни кўргиси йўқ) ёки фойдаланувчи хафа ҳолда, аммо бу хабарни кўпчиликка билдиришни истайди.

Шунингдек, Моссери амалдаги смайликлар вақт ўтиб ўзгариши мумкинлигини билдирди.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.