Facebook “эҳсон қилиш” тугмасини ишга туширди

Facebook “эҳсон қилиш” тугмасини ишга туширди

Ижтимоий тармоқларнинг энг йириги бўлган фейсбук шу кунларда Donate Now (“эҳсон қилиш”) тугмасини ва хайр-эҳсонларни тўпловчи махсус саҳифани ишга туширди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқнинг расмий порталида хабар қилинади. Эслатиб ўтиш керакки, “эҳсон қилиш” тугмаси Facebookда икки йил аввал пайдо бўлган, аммо ундан ижтимоий тармоқдаги барча эмас, чекланган аъзоларгина фойдалана олар эди. Энди компаниянинг бу хизматидан ҳамма фойдалана олади, чунки янгиликлар лентаси ва постларда бу тугма кўриниб туради. Эҳсон тугмасини босилганда реквизитлар ва эҳсон қилинаётган маблағни ёзиш ойнаси очилади. Интерфейс компьютер илмидан бехабар шахс ҳам тушунса бўладиган қилиб яратилган. Бу амални лентага жойлаб дўстларга улашиш мумкин.

Яна бир янгилик турли хайр-эҳсон лойиҳалари тузиш имконини берадиган махсус саҳифа пайдо бўлганидир. Унинг номи Fundraiser. Саҳифа ичига фойдаланувчиларнинг аввал берган эҳсонлари ёзилиб боради.

Айни пайтда фақат АҚШда яшовчилар тармоқнинг янги имкониятдан фойдалана олишади. Чунки лойиҳа, ҳозирча, синаб кўрилмоқда. Иккала хизматнинг созлаш ишлари тугаллангач, бутун дунё фойдаланувчилари учун “эҳсон қилиш” имконияти тақдим этилади.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!