Facebook энди сизга текин Wi-Fi нуқталарини топиб беради

  •   DiMaX
  •  1855
  •  02.07.2017 13:50

Facebook энди сизга текин Wi-Fi нуқталарини топиб беради

Эндиликда бепул Wi-Fi уланиш нуқталарини сиз учун Facebook’нинг ўзи излаб топадиган бўлди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқнинг ўзида унинг инженерия бўйича директори Алекс Химель хабар берган.

Умуман олганда, Facebook бепул Wi-Fi уланиш нуқталарини излаш функциясини ўтган йилдаёқ синовдан ўтказа бошлаган эди. Ўшанда у фақат iOS тизимли қурилмаларда ва айрим ҳудудлардагина амал қилар эди. Энди эса ижтимоий тармоқ жамоаси мазкур имкониятни халқаро кўламда тақдим этишга қарор қилгани ҳақида хабар берди. Бу функция энди iPhone’лардаги Facebook иловасида ҳам, Android тизимида ишловчи қурилмалар учун ишлаб чиқилган иловада ҳам амал қилади.

Мазкур функцияни ишга тушириш учун илова созламаларини очиб, «Қўшимча» («Дополнительно» – «More») варақасига кирасиз. Ўша ердаги  «Wi-Fi топиш» («Найти Wi-Fi» – «Find Wi-Fi») бандини боссангиз, яқин атрофингиздаги бепул Wi-Fi уланиш нуқталарини кўрсатади. Улар рўйхат тарзида ёки харитада кўрсатилиши мумкин. Шунингдек, мазкур Wi-Fi нуқтаси қарашли бўлган ташкилот ҳақида ҳам маълумот кўринади.

Ушбу имкониятдан фойдаланиш учун Facebook иловасининг сўнгги версиясини iPhone’лар учун мана бу, Android тизимидаги қурилмалар учун эса мана бу ҳавола орқали юклаб олишингиз мумкин.