Facebook ва Messenger иловалари ҳаддан ортиқ кўп қувват сарфлаши аниқланди

Facebook ва Messenger иловалари ҳаддан ортиқ кўп қувват сарфлаши аниқланди

Шубҳасиз, Facebook жаҳондаги энг йирик ижтимоий тармоқ ҳисобланади. Сўнгги тадқиқотларга асосан, мазкур тармоқдан дунё бўйлаб қарийб 1,7 млрд одам фойдаланади. Компаниянинг охирги чоракдаги соф даромади эса 1,5 млрд долларни ташкил қилган.

Шунга қарамай, Facebook ўзига тегишли иловаларни оптималлаштиришнинг уддасидан чиқа олмаяпти. Facebook иловаларининг ҳаддан ортиқ батарея қувватини сарфлаши ҳақида 2013 йилда турли ресурсларда хабар берилган.

Tech World Zone сайтининг ёзишича, ушбу муаммо ҳалигача бутунлай ҳал этилмаган. Нашр мутахассислари Nexus 6P моделида ўтказган синов натижаларига биноан, Facebook ва Messenger иловаларини смартфондан ўчириб юбориш унинг ишлаш вақтини 20%га узайтирар экан.

Энг қизиғи, Facebook дастурий таъминоти гарчи фон режимида ортиқча фаоллик кўрсатса-да, унинг ўзи кўп қувват сарфламайди. Бироқ смартфонга Facebook иловаларининг ўрнатилиши Android Framework ва Android OS дастурларининг қувват истеъмолини кескин оширади.

Ҳозирда Facebook мазкур муаммони ҳал этиш устида иш олиб бормоқда.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!